Юқори кучланишли электр тармоғида юзага келган носозлик сабаб бир неча насос станциялари электр таъминотидан узилди. Бунинг натижасида Тошкентдаги учта туманнинг бир қатор аҳоли массивлари сувсиз қолди. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар сув таъминоти» матбуот хизмати хабар қилди.

Қуйида сув таъминоти тўхтаган ҳудудлар рўйхати билан танишиш мумкин:

  • Яшнобод туманининг «Семурғ», «Истиқлол», «Дўстобод» маҳаллаларида ва ушбу ҳудудда жойлашган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш муассасаларида;.
  • Яккасарой туманининг «Бошлиқ», «Қушбеги», «Армутон», «Дилбулоқ» маҳаллаларида ва ушбу ҳудудда жойлашган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш муассасаларида;
  • Миробод туманининг «Истиқлолобод», «Олтинкўл», «Тонг Юлдузи», «Янгизамон», «Абдурауф Фитрат», «Фурқат» маҳаллаларида ва ушбу ҳудудда жойлашган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш муассасаларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилди.

Сувсиз қолган ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилиши маълум қилинган. Сув таъминоти қачон тикланиши ҳақида маълумот берилмаган.