Жамият

Сўх туманидаги муаммоларни бартараф этишга 1 трлн сўм ажратилади
4 июн 2020, 13:10

Сўх туманидаги муаммоларни бартараф этишга 1 трлн сўм ажратилади

Сўх туманидаги барча муаммоларни бартараф этиш учун 1 трлн сўмга яқин маблағ ажратилиши режалаштирилмоқда. Бу масала бўйича президент қарори лойиҳаси тайёрланмоқда. Cўхлик ёшларнинг олий ўқув юртларига қабул қилиниши учун 500 та квота ажратилади, улар олий ўқув юртларига имтиҳонларни ўз она тиллари — тожик тилида топширишлари мумкин бўлади.

«Ўрикзор» савдо мажмуаси фаолияти қайта тикланди
4 июн 2020, 12:47

«Ўрикзор» савдо мажмуаси фаолияти қайта тикланди

14 кунлик карантиндан кейин «Ўрикзор» савдо мажмуаси қайта очилди. Қурилиш материаллари бозори «Stroygorod» мажмуаси бундан мустасно.

Яшнобод туманида асфальт заводида ёнғин содир бўлди
4 июн 2020, 11:34

Яшнобод туманида асфальт заводида ёнғин содир бўлди

4 июнь куни Яшнобод туманида жойлашган битум эритиш бассейнида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин соат 06:05 да тўлиқ бартараф этилган, ёнғин сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

«Сариқ» ва «яшил» ҳудудлар ўртасида автобуслар қатновига рухсат берилади
4 июн 2020, 08:10

«Сариқ» ва «яшил» ҳудудлар ўртасида автобуслар қатновига рухсат берилади

15 июндан «сариқ» ва «яшил» ҳудудлар ўртасида автобуслар қатновига рухсат берилади. Бунда, автобус якуний бекатда дезинфекция қилиниши, салонга фақат ниқобдаги йўловчиларни киритиш ва ҳайдовчиларни ҳам ҳимоя воситалари билан таъминлаш талаб этилади.

15 июндан айрим ҳудудларда буюм бозорлари ва овқатланиш объектлари фаолияти тикланади
4 июн 2020, 07:50

15 июндан айрим ҳудудларда буюм бозорлари ва овқатланиш объектлари фаолияти тикланади

15 июндан бошлаб «яшил» ва «сариқ» ҳудудларда умумий овқатланиш объектлари, мактабгача таълим ташкилотлари ва буюм бозорлари фаолиятига муайян шартлар асосида рухсат берилмоқда. Бунда белгиланган шартларга риоя қилиш керак бўлади.

Меҳмонхона ва диний ташкилотлар фаолиятига айрим ҳудудларда рухсат берилди
4 июн 2020, 07:30

Меҳмонхона ва диний ташкилотлар фаолиятига айрим ҳудудларда рухсат берилди

5 июндан бошлаб «сариқ» ҳудудларда меҳмонхоналар ҳамда очиқ ҳаводаги ресторан ва кафелар фаолиятига рухсат берилади. Қўшимча равишда, «яшил ҳудудларда» тренажер заллари, таълим марказлари, диний ташкилотлар ва маданият объектлари фаолиятига маълум шартлар асосида рухсат берилади. Жумладан, масжидларда намоз вақтида фуқароларнинг оралиқ масофасини 1,5 метр этиб белгилаш керак бўлади.

Яна 235 мингдан ортиқ оилага моддий ёрдам ажратилади
3 июн 2020, 22:48

Яна 235 мингдан ортиқ оилага моддий ёрдам ажратилади

Пандемия 450 мингга яқин оилалар даромадига жиддий таъсир қилиши мумкин, дея таъкидланди президент раислигидаги йиғилишда. Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинган қарорлар доирасида йил якунига қадар қўшимча 235 мингдан зиёд оилага моддий ёрдам ажратилиши қайд этилди.

Коронавирусдан вафот этганлар сони 16 кишига етди
3 июн 2020, 22:02

Коронавирусдан вафот этганлар сони 16 кишига етди

72 ёшли коронавирус бемори ўпка-юрак етишмовчилиги, бош мия қон айланишининг ўткир бузилишидан вафот этди. Вафот этган коронавирус беморлари сони 16 кишига етди.

Ободонлаштириш бошқармаси мансабдор шахслари 200 млн сўмни ўзлаштирганликда айбланмоқда
3 июн 2020, 19:24

Ободонлаштириш бошқармаси мансабдор шахслари 200 млн сўмни ўзлаштирганликда айбланмоқда

Қувасой шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси мансабдор шахслари 202,4 млн сўм микдордаги бюджет маблағларини ўзлаштирганликда айбланмоқда. Бош прокуратура маълумотига кўра, туман кўчаларида 75,5 млн сўмлик металл устун ва тунги ёритиш чироқларини ўрнатган компания ҳисоб рақамига 278 млн сўм ўтказилган.

Фарғонада автомобиль ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
3 июн 2020, 18:02

Фарғонада автомобиль ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди

Фарғона вилояти Учкўприк туманида вояга етмаган «Lacetti» автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши сабабли ағдарилиб, унинг оқибатида автомашинада бўлган вояга етмаган йўловчи жароҳатланади, кейинчалик у шифохонада вафот этган.

«Ганга» кўприги устида 7 та автомобиль тўқнашди
3 июн 2020, 17:31

«Ганга» кўприги устида 7 та автомобиль тўқнашди

2 июнь куни «Ганга» автомобиль кўпригида аниқланмаган «Cobalt» автомобили кескин тўхтагани сабабли 7 та бир йўналишда ҳаракатланган автомобиллар масофа сақламаганликлари туфайли тўқнашган. ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқлиги айтилмоқда.

Туризм ва авиақатновларни қайта тиклаш борасидаги режалар
3 июн 2020, 16:33

Туризм ва авиақатновларни қайта тиклаш борасидаги режалар

Ўзбекистон ҳукумати «яшил», «сариқ» ва «қизил» рейсларни жорий этган ҳолда босқичма-босқич халқаро авиақатновларни қайта тиклашни режалаштирмоқда. Бош вазир ўринбосари ва Туризм қўмитаси раҳбари Азиз Абдуҳакимов мазкур тизим ва «Ўзбекистон. Кафолатланган хавфсиз саёҳат» лойиҳаси ҳақида сўзлаб берди.

Финляндия Оролбўйи минтақаси жамғармасига 1 млн евро ажратди
3 июн 2020, 15:56

Финляндия Оролбўйи минтақаси жамғармасига 1 млн евро ажратди

Финляндия Оролбўйи минтақасида инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст жамғармасига 1 млн евро ажратди ва жамғарма донорига айланди.

Қашқадарёда сохта ДХХ ходими қўлга олинди
3 июн 2020, 13:46

Қашқадарёда сохта ДХХ ходими қўлга олинди

Қашқадарёда ўзини ДХХ ходими деб таништириб, фуқаролардан пул талаб қилаётган шахс қўлга олинди. Унинг ёнидан сохта гувоҳнома ҳамда бошқа фуқароларнинг паспорт нусхалари ва фотосуратлари, уйидан эса ҳарбий либос топилди.

Президент Халқ қабулхонаси: Қарши туманида 500 га ер 500 оила ва ёшларга бўлиб берилади
3 июн 2020, 09:45

Президент Халқ қабулхонаси: Қарши туманида 500 га ер 500 оила ва ёшларга бўлиб берилади

Қарши туманида фойдаланилмаётган 93 га ер майдони 132 нафар ёшга бўлиб берилди. Яна 500 га ер ўзлаштирилиб, 500 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оила ва ёшларга тақдим этилади.

ФВВ: Сув остида қолган 6 та қабристондаги 311 та қабр қайта тикланди
3 июн 2020, 09:25

ФВВ: Сув остида қолган 6 та қабристондаги 311 та қабр қайта тикланди

ФВВ «Сардоба» сув тошқини талофатларини бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳисобот берди. 5171 та уй лойқадан тозаланди, 6 та қабристондаги 311 та қабр қайтa тикланди.

Гурланда «Агробанк» филиалининг собиқ раҳбарига жиноят иши қўзғатилди
2 июн 2020, 21:40 1

Гурланда «Агробанк» филиалининг собиқ раҳбарига жиноят иши қўзғатилди

Гурланда 400 млн сўм миқдоридаги имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилган «Агробанк» филиалининг собиқ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Avto 60 oy иши бўйича тергов якунига етди
2 июн 2020, 20:25

Avto 60 oy иши бўйича тергов якунига етди

Avto 60 oy компаниясининг мансабдор шахсларига нисбатан жиноий иш бўйича дастлабки тергов якунига етди. Улар сохта тадбиркорлик, пул маблағларини ноқонуний жалб этиш, фирибгарлик ва бошқа жиноятларда айбланмоқда.

Қашқадарёда карантин қоидаларига риоя қилинмаётган бозор ёпилди
2 июн 2020, 19:58

Қашқадарёда карантин қоидаларига риоя қилинмаётган бозор ёпилди

Қашқадарё вилоятида ҳудудида карантин қоидаларига риоя қилинмаётган бозор вақтинча ёпилди. Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бозорни «вирус учун тайёр ўчоқ» деб атади.

Тошкент вилояти СЭОМ бош врачи ходимларини сўккани учун вазифасидан озод этилди
2 июн 2020, 19:44

Тошкент вилояти СЭОМ бош врачи ходимларини сўккани учун вазифасидан озод этилди

Тошкент вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи Бахтиёр Болтабоев вазифасидан озод этилди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда унинг ходимларини сўкаётгани тасвирланган видео тарқалган эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг