Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати 2 июнь куни ўтказилган брифингда Сирдарё вилоятидаги «Сардоба» сув тошқини талофатларини бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берди.

Хусусан, Мирзаобод, Сардоба, Оқолтин туманларида жойлашган 6 та қабристондаги 311 та қабр қайта тикланди.

5171 та уй лойқадан тозаланди ва 84 тонна чиқинди олиб чиқилди. 4877 та зарар кўрган хонадон ва 88 та ижтимоий соҳа объектидаги ҳожатхоналар ўрганилиб, 4965 та дезинфекция ишлари тугатилди.

62 мингга яқин уй ҳайвони куйдирги касаллигига қарши эмланди. Нобуд бўлган 26 та ҳайвоннинг жасадлари кўмилди ва кўмилган жойлар дезинфекция қилинди.

Бундан ташқари, Қозоғистонда тошқин оқибатларини бартараф этиш тадбирлари учун Туркистон вилояти Мактаарал ва Жетисай туманларидаги амалий ишларга 180 нафар шахсий таркиб ва 89 та техника жалб этилган.