15 июндан бошлаб «сариқ» ва «яшил» ҳудудлар ўртасида автобуслар қатновига рухсат берилади, дея хабар бермоқда Koronavirus Info расмий Telegram канали.

Маълумотга кўра, бунда ташувчилар фаолияти қуйидаги талаблардан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади:

  • транспорт воситасини якуний йўналиш нуқтасида дезинфекция қилиш;
  • автобус салонига фақатгина тиббий ниқоблардаги йўловчиларни киритиш;
  • ҳайдовчиларни тиббий қўлқоп ва тиббий ниқоблар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб борилиши чораларини кўриш.

Лекин, ҳудудларда жамоат транспорти ҳаракатига рухсат берилмайди.

Олдинроқ, 5 июндан бошлаб «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда қатор фаолият турларига рухсат берилиши ҳақида маълумот берган эдик. Бундан ташқари, 15 июндан бошлаб бошқа бир гуруҳ фаолияти турларига ҳам рухсат берилади.