Вояга етмаган «Lacetti» автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши сабабли ағдарилган ва ЙТҲ оқибатида автомашинада бўлган вояга етмаган бир нафар йўловчи вафот этган, дея хабар берди Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Қайд этилишича, 1 июнь куни Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида вояга етмаган А.Қ. бошқарувидаги «Lacetti» русумли автомашинасини Қўқонбой маҳалласида бошқариб кетаётиб, автомашина бошқарувини йўқотиши сабабли ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиши оқибатида автомашинада бўлган вояга етмаган йўловчи А.Я. жароҳатланади, кейинчалик у шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.