«Ганга» автомобиль кўпригида содир бўлган тўқнашуви ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди, дея маълум қилди бошқарманинг ахборот хизмати.
Унга кўра, 2 июнь куни соат 19:00ларда Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Себзор ва Абдулла Қодирий кўчалари кесишмасидаги «Ганга» автомобиль кўпригида аниқланмаган «Cobalt» автомобили кескин тўхтагани сабабли 7 та бир йўналишда ҳаракатланган автомобиллар масофа сақламаганликлари туфайли тўқнашдилар.
Бунда, қуйидаги автомобиль транспортлари ЙТҲда иштирок этгани маълум бўлди:
- 38 ёшли О. Н. бошқарувидаги Lacetti автомобили;
- 28 ёшли А. М. Бошқарган Spark автомобили;
- 24 ёшли Ш. бошқарувидаги Nexia автомобили;
- 43 ёшли Туркия фуқароси Б.Т. бошқарувидаги Lacetti автомобили;
- 34 ёшли З. М. бошқарувидаги Lacetti автомобили;
- 25 ёшли С. Э. бошқарган Toyota автомобили;
- 29 ёшли С.Т. бошқарган Malibu автомобили.
Маълум қилинишича, ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. ЙТҲнинг барча иштирокчиларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.