«Ўрикзор» савдо мажмуаси ўз фаолиятини қайта тиклади, дея хабар берди Учтепа туман хокимлиги.

Сўнгги бир неча кун давомида Учтепа туман хокимияти томонидан «Ўрикзор» савдо мажмуасининг қайта ишга тушиши бўйича хавфсизлик чораларини кўраётган эди.

4 июнь куни, 14 кунлик карантиндан кейин «Ўрикзор» савдо мажмуаси қайта очилди. Фақат қурилиш материаллари бозори «Stroygorod» мажмуаси бундан мустасно.

Эслатиб ўтамиз, «Ўрикзор» савдо мажмуаси 23 май куни вақтинчалик ёпилган эди.