Коронавирус бемори ўпка-юрак етишмовчилиги, бош мия қон айланишининг ўткир бузилишидан вафот этди, дея хабар бермоқдаСоғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.

Тошкентлик М. да 2 июнь куни «Covid-19» аниқланиб, Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган. 72 ёшли (эркак) бемор узоқ йиллардан буён юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония касаллиги, қандли диабетнинг иккинчи тури ташхиси билан даволаниб келган. Бемор 2000 ва 2019 йилларда икки марта миокард инфарктини ўтказган.

Беморнинг даволаниши давомидаги кунлик аҳволи мамлакатимиздаги шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг нуфузли мутахассислари назоратида бўлган.

Бироқ мутахассисларнинг белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан жонлантириш бўлимида сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор ўпка-юрак етишмовчилиги, бош мия қон айланишининг ўткир бузилишидан вафот этди.

Вафот этган коронавирус беморлари сони 16 кишига етди.