Жамият

Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ биноси хусусий секторга сотилади
28 октябр 2020, 12:09

Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ биноси хусусий секторга сотилади

Умумий майдони 20,2 минг кв. м. бўлган ДХХ собиқ биноси хусусий секторга сотилади. Фармонда таъкидланишича, давлат объектлари «1 сўм» бошланғич қийматда оммавий савдоларга чиқарилади. Бундан ташқари, собиқ Республика биржа маркази биноси, Газеталар ишлаб чиқариш мажмуаси биноси ва бошқа иншоотлар ҳам сотувга қўйилади.

Ўзбекистон мусулмонлар идораси пайғамбарга хос «босиқлик ва зукколик”ка чақирди
28 октябр 2020, 10:49 1

Ўзбекистон мусулмонлар идораси пайғамбарга хос «босиқлик ва зукколик"ка чақирди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси мусулмонларнинг ҳиссиётини ҳақоратлашга йўналтирилган ҳар қандай хатти-ҳаракатларга нисбатан «тажовузкорона эмас, балки пайғамбарга хос босиқлик ва зукколик» билан муносабат билдиришга чақирди.

Бухорода UzAuto Motors машиналарини олиб кетаётган автотранспорт воситаси ЙТҲга учради
28 октябр 2020, 01:20

Бухорода UzAuto Motors машиналарини олиб кетаётган автотранспорт воситаси ЙТҲга учради

Бухоро вилоятида КАМАЗ бешта Cobalt ва учта Nexia олиб кетаётган MAN автоулов тиркамаси билан тўқнашди. Ҳодисада фақат автомобилларга зарар етган. Етказилган зарарни баҳолашдан сўнг, автомобиллар заводга утилизация учун қайтарилади.

Андижонда автомобилларга газ қуйиш шахобчаларида газ таъминоти вақти чекланди
27 октябр 2020, 23:28

Андижонда автомобилларга газ қуйиш шахобчаларида газ таъминоти вақти чекланди

Андижон вилоятида автомобилларга газ қуйиш компрессор станцияларига газ етказиб бериш муддати чекланди. Газ шохобчаларга соат 06:00 дан 16:00 гача етказиб берилади.

5 та ОТМ бакалавриатга кириш имтиҳонларини мустақил ўтказади
27 октябр 2020, 23:20

5 та ОТМ бакалавриатга кириш имтиҳонларини мустақил ўтказади

Танлов асосида саралаб олинадиган бешта олий таълим муассасасига тажриба тариқасида контракт асосидаги талабалар сонини белгилаш ва имтиҳонларни мустақил ўтказишга рухсат берилади.

Тошкент ҳокими президентга Нукуснинг марказий қисми лойиҳасини тақдим этди
27 октябр 2020, 17:24

Тошкент ҳокими президентга Нукуснинг марказий қисми лойиҳасини тақдим этди

Президент Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев тақдим этган Нукус марказий қисмининг истиқболли лойиҳаси билан танишди. Кўчаларни кенгайтириш ва кўкаламзорлаштириш, кўллар ва боғлар яратиш, турар жой бинолари, IT-парклар ва бошқа объектлар қурилиши режалаштирилган.

Президент бир подъездли уйларнинг намунавий лойиҳасини тасдиқлади. Янги уйлар 33 фоизга арзонроқ бўлади
27 октябр 2020, 16:28

Президент бир подъездли уйларнинг намунавий лойиҳасини тасдиқлади. Янги уйлар 33 фоизга арзонроқ бўлади

Шавкат Мирзиёев 20 хонадонга мўлжалланган беш қаватли битта подъездли турар-жой биносининг намунавий лойиҳасини тасдиқлади. Бундай уй-жойлар мамлакатнинг аҳолиси зич жойларда қурилади. Бу уйлар аввал қурилганларига қараганда 33 фоизга арзонроқ бўлади, деди Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов.

«Кўксарой қароргоҳи» дирекцияси ташкил этилди
27 октябр 2020, 15:52

«Кўксарой қароргоҳи» дирекцияси ташкил этилди

Президент Администрациясининг Давлат резиденцияларига хизмат кўрсатиш ва тадбирларини ташкиллаштириш бошқармаси «Кўксарой қароргоҳи» давлат муассасаси ташкил этилди. Дирекция ҳудудини ободонлаштириш учун автотранспорт ва махсус техника харидига 2 млрд сўмдан кўпроқ маблағ ажратилади.

Иккита шакар ишлаб чиқарувчи корхонада оммавий ишдан бўшатиш бошланди
27 октябр 2020, 13:01 1

Иккита шакар ишлаб чиқарувчи корхонада оммавий ишдан бўшатиш бошланди

Апрелдан шакар импортига божхона тўловлари ва акциз солиғи ставкалари нолга тенглаштирилиши оқибатида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар «Ангрен шакар» ва «Хоразм шакар» фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди. 2000 дан ортиқ ишчи даромадсиз қолиши мумкин.

Йил бошидан бери Ўзбекистон аҳолиси 477,5 минг кишига кўпайди
27 октябр 2020, 12:50

Йил бошидан бери Ўзбекистон аҳолиси 477,5 минг кишига кўпайди

Йил бошидан буён Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 477,5 минг кишига ёки 1,4 фоизга ўсди ва 34,38 миллион нафарга етди.

Ўзбек киберспортининг ўғлони. Ўзбекистон киберспортида биринчи медаль ва биринчи допинг-тест тарихи
27 октябр 2020, 09:58

Ўзбек киберспортининг ўғлони. Ўзбекистон киберспортида биринчи медаль ва биринчи допинг-тест тарихи

2007 йилда ўзбекистонлик Дониёр Шамузафаров миллий киберспорт тарихидаги биринчи медални қўлга киритди ва допинг тестидан ўтди. Бугун у Тошкентда кичик пицерияга эгалик қилади, деярли компьютер ўйинларини ўйнамайди. Дониёр Шамузафаровнинг ҳикояси — бепарво ёшлик гўзаллиги ва улғайиш жасорати ҳақида. Киберспорт нимани ўргатади, яқин-қадрдонлар қўллаб-қувватлашининг аҳамияти ва ғалаба шукуҳи — Сабина Бакаева репортажида.

Келес йўли реконструкция учун вақтинчалик ёпилди
27 октябр 2020, 00:00

Келес йўли реконструкция учун вақтинчалик ёпилди

Келес йўли (Тошкент халқа йўли) кўприкдан 9-мактаб олдигача бўлган йўл қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан вақтинча ёпилади. Харитада ҳайдовчилар ҳаракатланишига қулай бўлиши учун иккита йўл кўрсатилмоқда.

1 ноябрдан нималар ўзгаради?
26 октябр 2020, 21:11

1 ноябрдан нималар ўзгаради?

Янги тартиблар, оширилаётган маошлар, кексалар учун туризм ойлиги, бекор бўлаётган имтиёзлар, мобил операторлари учун имтиёзлар — 1 ноябрдан нималар ўзгаради?

9 ойда қарийб 20 минг оилага дарз кетди
26 октябр 2020, 19:14

9 ойда қарийб 20 минг оилага дарз кетди

2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида 19 970 та бекор қилинган оиланинг 49,8 фоизи фарзандсиз, 50,2 фоизи эса бир ва ундан кўп фарзандли ҳисобланади. Энг кўп ажралиш ҳолатлари Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда.

Амир Темур қабрининг очилиши — «Ўзархив» баъзи фотосуратларни эълон қилди
26 октябр 2020, 18:55

Амир Темур қабрининг очилиши — «Ўзархив» баъзи фотосуратларни эълон қилди

«Ўзархив» агентлиги Самарқанд шаҳрида жойлашган Гўри Амир мақбарасидаги Амир Темур қабрининг очилиши акс этган баъзи фотосуратларни эълон қилди.

9 ой давомида Ўзбекистондан 1,6 млн фуқаро чет элга кетган
26 октябр 2020, 18:36

9 ой давомида Ўзбекистондан 1,6 млн фуқаро чет элга кетган

Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадларда келган чет эл фуқаролари сони 1,4 млн кишини, чет элга кетган Ўзбекистон фуқаролари сони эса 1,6 млн кишини ташкил этди. Ушбу даврда чет элга кетганларнинг 87,2 фоизи ўз қариндошларини йўқлаш мақсадида бўлган.

Маҳаллий ремдесивир дори воситаси Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилди. ССВ 39 мингта дозасини сотиб олди
26 октябр 2020, 17:05

Маҳаллий ремдесивир дори воситаси Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилди. ССВ 39 мингта дозасини сотиб олди

Jurabek Laboratories ремдесивир препаратини ишлаб чиқаришни ўзлаштирди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги компаниядан қарийб 12 миллиард сўмга 39 минг доза сотиб олди. «Газета.uz»га берган интервьюсида компания вакили ушбу дори қандай қилиб рўйхатдан ўтказилгани, уларнинг умумий дори воситаси нима учун Американинг Gilead патент қонунчилигини бузмаслиги ва ЖССТ ремдесивирнинг самарасизлиги ҳақида баёнот берганини сўзлаб берди.

«Биз вакцинани олиб келишимиз керак бўлса, албатта синовини ўтказишимиз керак» — Иброҳим Абдураҳмонов
26 октябр 2020, 16:32

«Биз вакцинани олиб келишимиз керак бўлса, албатта синовини ўтказишимиз керак» — Иброҳим Абдураҳмонов

Инновациялар вазирлиги раҳбари Иброхим Абдураҳмонов Хитой вакцинаси ҳақида гапирар экан, ҳеч ким Ўзбекистон аҳолисидан «тажриба қуёнчалари» ясамоқчи эмаслигини айтди. Унга кўра, препаратни қўллашдан олдин ҳамма нарсани текшириш керак, ва кўнгиллилар кеча-кундуз шифокорлар назорати остида бўлишади.

Бўстон тумани ҳокими фермерларни ҳақоратлади. Вилоят ҳокимлиги унга «огоҳлантириш» берди
26 октябр 2020, 16:16

Бўстон тумани ҳокими фермерларни ҳақоратлади. Вилоят ҳокимлиги унга «огоҳлантириш» берди

Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими Садбархон Мамитованинг фермерларни соя режасини бажармагани учун ҳақоратлагани акс этган аудио тарқалди. Ҳоким яқинда коронавирусдан даволаниб чиққани ва стрессда қаттиқроқ гапириб юборганини айтди. Вилоят ҳокимлиги унга «огоҳлантириш» берди.

Чирчиқ дарёси, Зангиота ва Янгийўлдан COVID шифохоналарига тегишли чиқиндилар топилганди. ССВ буни рад этди
26 октябр 2020, 14:42

Чирчиқ дарёси, Зангиота ва Янгийўлдан COVID шифохоналарига тегишли чиқиндилар топилганди. ССВ буни рад этди

Чирчиқ дарёсида, шунингдек, Янгиёл ва Зангиота туманларида COVID шифохоналарига тегишли чиқиндилар топилган. Бу ҳукумат баённомасига мувофиқ, тиббий чиқиндиларни қайта ишлаш билан шуғулланувчи компания иши тўхтатилганидан бир неча ҳафта ўтиб содир бўлмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса мазкур маълумотларни рад этиб, шифохоналар ҳудудидан чиқиндилар чиқмаганини айтмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг