26 октябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бир қатор қурилиш объектлари лойиҳаларининг тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълумот берди.

Таъкидланишича, йил давомида қишлоқ жойларда 12 мингдан, шаҳарларда 18 мингдан зиёд уйлар қурилмоқда.


Сардоба сув омборидаги техноген фалокат натижасида Сирдарё вилоятининг Сардоба ва Мирзаобод туманларида қисқа вақт ичида 86 та беш қаватли уйлар қурилди.

Давлат раҳбари масъул шахсларга тўпланган тажрибани инобатга олган ҳолда уйларнинг лойиҳаларини охирига етказиш ва аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича кўрсатма берди.

Шунга кўра, беш қаватли уйларнинг лойиҳаси қайта кўриб чиқилди, квартираларнинг жойлашуви ва хоналарнинг майдони, ишлатилган қурилиш материаллари ҳажми оптималлаштирилди. Ҳовли ва йўлакларга ҳаракат сенсори ўрнатилган лампалар қўйилади. Бу ва бошқа чоралар туфайли ушбу лойиҳа учун уйларнинг нархи ўртача 30 фоизгача пасаяди, дейилади хабарда.


«Вазирлар Маҳкамасига, ҳокимликларга уйларнинг етишмовчилиги тўғрисида кўплаб хатлар, талаблар келиб тушмоқда. Вилоятларда ҳам, шаҳарларда ҳам уйлар етишмовчилиги сабабли улар янада қулай, арзон ва сифатли бўлиб, технологияни бузмаган ҳолда қисқа вақт ичида қурилади. Хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиб чиқиб, дизайн, қулайликлар яратиш, оптималлаштириш бўйича стандартларимизни янгиладик», — деди Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида.

Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари битта подъездли ва 20 хонадонли беш қаватли бинонинг намунавий лойиҳасини тақдим этди.


«Улар аввалги уйларга қараганда 33 фоизга арзонроқ бўлади. Ушбу лойиҳада ортиқча жойлар бўлмайди, улар ҳаёт учун қулай шароитларга эга бўлади», — деди Шерзод Ҳидоятов.

Бундай уйнинг умумий майдони 1302 кв. м., фойдаланиладиган майдони — 880 кв. м (67,5%).


Президент лойиҳани маъқуллади ва бундай уйларни мамлакатнинг барча аҳоли зич туманларида қуриш зарурлигини таъкидлади.

«Март ойидан бошлаб ҳар бир туманда уйлар қурамиз. Aҳоли зич жойлашган жойлардан у ерда ҳам бундай уйларни қуриш талаби бор. Ушбу талаб асосида биз қарор қабул қиламиз. Ипотека тўғрисида ҳам ўйлаб кўринг. Жуда яхши уй. Бундай уйларни муҳтожларга бериш керак», — деди Шавкат Мирзиёев.

Aввалроқ давлат раҳбари Тошкент давлат техника университети ҳудудида ўқув-амалий мажмуасини қуриш лойиҳаси билан танишган эди. Бир вақтнинг ўзида 500 та бошланғич резидент ва 120 та ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш мумкинлиги кутилмоқда.