️Тошкент тумани автомобиль йўлларида олиб борилаётган реконструкция ишлари муносабати билан туман ҳокимининг қарорига асосан 26 октябрь 24:00 дан бошлаб таъмирлаш ишлари тугагунига қадар Келес йўли кўчаси (4Р-4 «Тошкент ш.-Келес ш.-Қозоқкентсой қ.-М39 автойўли 820 км» автомобиль йўлининг 0−2 километрлари) транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар бермоқда.

Хабарда қайд этилишича, Келес кўприги (Тошкент халқа йўли)дан 9-сон умумий ўрта таълим мактаби олдигача бўлган йўл қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Мазкур йўналишда ҳаракатланган транспорт воситалари вақтинчалик туманнинг Ҳасанбой қишлоғи ҳудудидан ўтган 4Н-699 ҳамда М.Фозилов жамоа хўжалиги ҳудудидан ўтган 4Р-4 автомобиль йўллари орқали 4К-708а автомобиль йўли орқали ташкил этилади (суратда яшил рангда кўрсатилган).

Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳайдовчилардан ЙПХ инспекторлари кўрсатадиган йўналишлар бўйича ҳаракатланиб, тартиб интизомни сақлаган ҳолда, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашни сўрамоқда.