Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони йил бошидан буён 477,5 минг кишига ёки 1,4 фоизга ўсиб, 1 октябрь ҳолатига кўра, 34,38 миллион нафардан ошди дейилади Давлат статистика қўмитасининг демографик ҳолат тўғрисидаги ҳисоботида.

Жумладан, шаҳар аҳолисининг улуши 17,4 миллион кишига (умумий аҳолининг 50,6%), қишлоқларда — 16,9 миллион кишига (49,4%) етди.

Аҳолининг умумий сонига нисбатан энг катта улуш Самарқанд — 11,4%, Фарғона — 11,1%, Қашқадарё — 9,7% ва Андижонга — 9,2% тўғри келади.

Қўмита маълумотларига кўра, доимий яшовчи аҳолининг 30,9 фоизини меҳнатга лаёқатсизлар, 58,4 фоизини меҳнатга лаёқатли ва 10,7 фоизини меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар ташкил этади.

Январь-сентябрь ойларида 614,7 минг туғилган болалар рўйхатга олинган, ҳар 1000 аҳолига туғилиш коэффициенти 24 промиллени ташкил этган ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,5 промиллега ошган.

Ушбу даврда 184 мингта никоҳ қайд этилди. Никоҳнинг энг юқори даражаси (промилледа) Сирдарё (9,1), Жиззах (8,4), Қашқадарё (7,9) ва Навоий (7,8) вилоятларида қайд этилган.

Январь-сентябрь ойларида 20 минг ажралиш қайд этилди. Ажралишларнинг энг юқори даражаси (мингга) Тошкент (1,4), Сирдарё (1,3), Андижон (1), Навоий (0,9) ва Тошкент (0,9) вилоятларида кузатилди.

Ушбу даврда мамлакатга кўчиб келганлар сони 137,3 минг кишини ташкил этди, кўчиб кетганлар эса 139,7 минг кишини ташкил этди. Миграция баланси минус 2400 кишига етди.

Чет элдан Ўзбекистонга келганларнинг энг катта қисми (уларнинг сонига нисбатан %) Қозоғистон (33,8%), Тожикистон (22%), Россия (21,9%) ва Қирғизистондан (8,3%) келганлар ҳиссасига тўғри келади. Энг ками — Туркманистон (1,8%) ва бошқа мамлакатлар (12,2%).

Ўзбекистонни тарк этганларнинг энг катта қисми (уларнинг сонига нисбатан %) Қозоғистонга (61,9%), Россияга (30,5%), Исроилга (1,5%), энг кам қисми Қирғизистонга (1,2), Тожикистон (0,6%) ва бошқа мамлакатларга (4,3%) тўғри келади.