Жамият

Фарғонада икки кунда икки нафар велосипедчи ЙТҲга учраб, ҳалок бўлди
12 апрель 2021, 13:04

Фарғонада икки кунда икки нафар велосипедчи ЙТҲга учраб, ҳалок бўлди

Фарғона вилоятининг Данғара туманида Lacetti ва велосипед иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Жабрланувчи тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган. Шунингдек, Марғилонда ҳам Lacetti автомашинаси велосипедчини уриб юборган. Натижада велосипедчи шифохонада вафот этган.

Саҳарлик ва ифторлик учун таомлар рўйхати
12 апрель 2021, 10:30

Саҳарлик ва ифторлик учун таомлар рўйхати

Zira.uz саҳарлик ва ифторлик учун мазали ва тўйимли таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

«ОТМларни фойда олиш мақсадида очиш — яхши ғоя эмас» — Комилжон Каримов
12 апрель 2021, 09:30

«ОТМларни фойда олиш мақсадида очиш — яхши ғоя эмас» — Комилжон Каримов

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Комилжон Каримов «Газета.uz»га берган интервьюсида нега хусусий ОТМлар учун фойда олиш масаласи устувор вазифа бўлиши керакмаслиги, олийгоҳлар ўртасидаги рақобат учун тенг шароитлар бўлишининг аҳамияти ва давлат ОТМларининг асосий устунлиги ҳақида гапириб берди.

Хоразмда 19 ёшли келин осилган ҳолда топилди
11 апрель 2021, 17:29

Хоразмда 19 ёшли келин осилган ҳолда топилди

Хоразм вилоятининг Шовот туманида 19 ёшли Мухлиса Қадамбоева осилган ҳолда топилди. Ижтимоий тармоқларда унинг ҳомиладор бўлгани ҳамда эри ва унинг оиласи томонидан калтаклаб келингани ҳақида маълум қилинди. Прокуратура ушбу хабарни ўрганмоқда. Вазият юзасидан Саида Мирзиёева ҳам муносабат билдирди.

Термизда ўқувчи қизнинг зўрланиши ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди
11 апрель 2021, 16:20

Термизда ўқувчи қизнинг зўрланиши ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди

Термиз прокурори 16 ёшли ўқувчи қизнинг зўрланиши ҳолати бўйича жиноят ишини қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарорни бекор қилди. Ўтказилган қўшимча текширув ҳаракатлари натижасига кўра, «мавжуд қарама-қаршиликларни бартараф этиш ва ҳақиқатни аниқлаш мақсадида» жиноят иши қўзғатилди.

Қурилиш вазирлиги «Наврўз» қабуллар уйи авария ҳолатида бўлганини маълум қилди
11 апрель 2021, 12:48 1

Қурилиш вазирлиги «Наврўз» қабуллар уйи авария ҳолатида бўлганини маълум қилди

«Наврўз» қабуллар уйи бузилиши бошланганидан икки кун ўтиб Қурилиш вазирлиги бино пойдевори 27 смга чўкканини маълум қилди. Мажмуа авария ҳолатида бўлгани сабабли уни реконструкция қилиш мақсадга мувофиқ эмас, деб топилган.

Эмлаш рўзани бузадими — Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати жавоби
11 апрель 2021, 11:35

Эмлаш рўзани бузадими — Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати жавоби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати коронавирусга қарши оммавий эмлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан эмлаш, шунингдек, укол қилиш рўзани бузадими, деган саволга жавоб берди.

Ўсимлик ёғи нархи ошишининг сабаби маълум қилинди
10 апрель 2021, 23:00 5

Ўсимлик ёғи нархи ошишининг сабаби маълум қилинди

Ўсимлик ёғи нархининг ўсиши ташқи бозорда нархлар ошиши билан боғлиқ, дея хабар қилди Монополияга қарши курашиш қўмитаси. Қўмита мамлакатда ёғ захиралари етарлича эканини ва нархларни барқарорлаштириш бўйича чоралар ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.

Метро эшиги очиқ ҳолда ҳаракатланишига сабаб бўлган уч ходим ишдан бўшатилди
10 апрель 2021, 21:35

Метро эшиги очиқ ҳолда ҳаракатланишига сабаб бўлган уч ходим ишдан бўшатилди

Метро поезди эшиги очиқ ҳолда ҳаракатланиши ортидан олиб борилган ўрганишлардан сўнг ҳаракат таркибининг машинисти, электр-чилангари ва катта устаси ишдан бўшатилди. Элеткродепо раҳбари ўринбосари ойлигининг 40 фоизи миқдорида жаримага тортилди, дея хабар қилди «Тошкент метрополитени».

Метрополитен ҳаракат вақтида вагонлардан бирининг эшиги очиқ қолганини ўрганишни бошлади
10 апрель 2021, 12:58

Метрополитен ҳаракат вақтида вагонлардан бирининг эшиги очиқ қолганини ўрганишни бошлади

«Тошкент метрополитени» вагонлардан бирининг эшиги ёпилмай қолгани учун кечирим сўраб, хизмат текшируви бошланганини маълум қилди.

Термизда вояга етмаган қизни зўрлаган шахсга жиноят иши қўзғатиш рад этилган
9 апрель 2021, 20:13

Термизда вояга етмаган қизни зўрлаган шахсга жиноят иши қўзғатиш рад этилган

Термизда мактаб ўқувчиси бўлган вояга етмаган қизнинг номусига тегиш ҳолати Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан назоратга олинди. Сенатор Фарҳод Боқиев шаҳар ИИО ФМБ жиноят ишини қўзғатишни рад этгани ва бир йилдан зиёдроқ вақт мобайнида гумондорга чора кўрилмаганини маълум қилди.

2021 йил учун фитр садақа ва фидя миқдори эълон қилинди
9 апрель 2021, 17:37

2021 йил учун фитр садақа ва фидя миқдори эълон қилинди

Ўзбекистонда 2021 йил учун закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди.

«Наврўз» қабуллар уйи ўрнида «улкан кутубхона» қурилади
9 апрель 2021, 17:17 1

«Наврўз» қабуллар уйи ўрнида «улкан кутубхона» қурилади

Тошкент ҳокимлиги Миллий боғ ҳудудида маданий-маърифий комплекс қурилиши бошланганлиги ҳақида хабар берди. Бу ерда жойлашган «Наврўз» тўйхонасининг бузилиши пойтахт аҳолиси учун кутилмаган янгилик бўлди. Унинг ўрнига 1,5 млн китоб фондига эга кутубхона қурилиши кутилмоқда. «Газета.uz» мухбири қурилиш жойида бўлди.

Тошкентда 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
9 апрель 2021, 15:27

Тошкентда 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентнинг Яккасарой туманида 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Тўқнашув натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Дам олиш кунлари ёғингарчиликлар кузатилмайди
9 апрель 2021, 14:39

Дам олиш кунлари ёғингарчиликлар кузатилмайди

Дам олиш кунлари республикада ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 7−12 даража илиқ атрофида, кундуз кунлари эса 17−22 даража илиқдан юқори ва меъёрдан 2−3 даража паст бўлади.

Тошкент ва Фарғонада яроқсиз батарейкаларни йиғадиган 171 та контейнерлар ўрнатилди
9 апрель 2021, 09:44

Тошкент ва Фарғонада яроқсиз батарейкаларни йиғадиган 171 та контейнерлар ўрнатилди

Тошкент шаҳар ва Фарғонадаги чиқиндиларни йиғиш пунктларида ишлатилган батарейкаларни йиғиш учун контейнерлар ўрнатилди. Ҳозирда улар 171 та ташкил этмоқда ва кейинчалик республиканинг барча чиқинди йиғиш жойлари қамраб олиниши кўзда тутилган.

Рамазон ойининг бошланиши 13 апрелга тўғри келади
8 апрель 2021, 18:29

Рамазон ойининг бошланиши 13 апрелга тўғри келади

Ўзбекистонда Рамазон ойининг бошланиши 13 апрелга тўғри келиши маълум қилинди. Президент ушбу ойни муносиб тарзда ўтказиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Андижон шаҳар Халқ таълими бўлими бошлиғи жиноят устида қўлга олинди
8 апрель 2021, 16:05

Андижон шаҳар Халқ таълими бўлими бошлиғи жиноят устида қўлга олинди

Андижонда яқин танишларини аттестациядан ўтказиш, уч кишини мактаб директори ва ўринбосари лавозимларига тайинлаш масаласини ижобий ҳал қилиши эвазига 8400 долларни олган шахс ушланди. У пулнинг 900 долларини Андижон шаҳар ХТБ бошлиғига олиб бориши кераклигини айтган. Тезкор тадбир давомида ХТБ раҳбари ҳам 900 доллар билан қўлга тушган.

Метронинг Сергели йўналишида поезд тўхтаб қолди
8 апрель 2021, 12:50

Метронинг Сергели йўналишида поезд тўхтаб қолди

Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишида поезд техник сабабларга кўра тўхтаб қолди. Йўловчилар эстакада орқали эвакуация қилинди. Метро йўналиши бўйлаб автобуслар қатнови йўлга қўйилди.

Сурхондарёда қулаб тушган электр узатиш тармоғи таянчлари қайта тикланди
8 апрель 2021, 11:28

Сурхондарёда қулаб тушган электр узатиш тармоғи таянчлари қайта тикланди

4 апрель куни Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида кучли ёғингарчилик ва шамол оқибатида «Сурхон» ва «Ғузор» подстанциялари оралиғидаги ҳаво электр узатиш тармоғининг иккита таянчи қулаган эди. 7 апрель куни мазкур таянчларни тиклаш ишлари якунланиб, электр узатиш тармоғи қайта тикланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг