«Тошкент метрополитени» корхонаси метро поезди эшиги очиқ ҳолда ҳаракатлани юзасидан ўтказилган хизмат текшируви якунига етганини маълум қилди. «Газета.uz» аввалроқ ҳодиса жума куни «Пушкин» ва «Бук ипак йли» станциялари ўртасида содир бўлгани ҳақида хабар берган эди.

Текширув натижаларига кўра, хизмат мажбуриятларини муносиб равишда бажармагани учун ҳаракат таркиби машинисти, электр-чилангари ва катта устаси эгаллаб турган лавозимларидан озод қилинган.

Бундан ташқари, электр ҳаракат таркибини таъмирлаш бўйича электр депоси бошлиғи ўринбосари ойлик маошининг 40 фоизи миқдорида жаримага тортилди, дея хабар қилди метро маъмурияти.