Ўзбекистонда Рамазон ойининг бошланиши 13 апрелга тўғри келиши маълум қилинди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 8 апрелдаги «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорида бу ҳақда сўз боради.

Адлия вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, қарорга кўра Рамазон ойи карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда миллий анъана ва қадриятларга мос равишда ўтказилади.