Миллий боғ ҳудудида Алишер Навоий номидаги ижод мактаби, Алишер Навоий номидаги адабиёт музейининг янги биноси, янги Миллий драма театр биноси, япониялик архитектор Тадао Андо лойиҳаси асосида Давлат санъат музейининг намойишлари комплекси, «ёш олимлар, ёшлар ва китоб ихлосмандларига хизмат кўрсатишга мўлжалланган улкан Кутубхона биноси қурилиш ишлари бошланди».

8 апрель куни кечқурун «Наврўз» тўйхонасида кутилмаган бузилиш ишлари бошланишига оид Тошкент ҳокимлигининг баёнотида шундай дейилади.

Фото: Altman News / Telegram.

Фото: Tashkent Retrospective.

Ҳокимият баёнотида қурилиш «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўтган 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга мурожаатномаларида берилган топшириқлари асосида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ» бошланганлиги таъкидланади.

Кутубхона илм-фан ва санъатнинг турли соҳаларига оид босма ва электрон даврий нашрларнинг улкан салоҳиятига эга бўлади ҳамда 1,5 млн дона китоблар фондини ўз ичига олади, дейилади ҳокимлик матбуот хизматида. «Газета.uz» манбасининг маълум қилишича, кутубхона «Наврўз» биносининг ўрнига қурилади.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 29 декабрь куни парламентга қилган мурожаатида ҳукуматга бир ой ичида маданий мерос объектларини рўйхатдан ўтказиш, сақлаш ва муҳофаза қилиш бўйича махсус дастурни қабул қилишни топширган эди.

Ўшанда давлат раҳбари шундай деган: «Биз халқимизнинг маданий меросини сақлаш ва келажак авлодларга қолдиришимиз керак. Айни пайтда унинг таркибига 7000 дан ортиқ объектлар киради. Афсуски, сўнгги пайтларда баъзи бир бебаҳо объектларга етказилган зарар бу масалага бепарволик билан муносабатда бўлаётганликдан далолат беради».

Президент ўз мурожаатида Тошкентнинг марказида миллий академик драма театри, таниқли япон меъмори Тадао Андонинг лойиҳаси асосида реконструкция қилинган бадиий музей, замонавий кутубхона ва Алишер Навоий номидаги халқаро ижод мактаби томонидан шакллантириладиган маданий-маърифий мажмуани яратиш ишлари бошланишини маълум қилган эди.


2020 йил 19 ноябрь куни президентга тақдимот қилинган «Наврўз» қабуллар уйини реконструкция қилиш лойиҳаси Фото: «Ўзбекистон 24».

«Наврўз» тўйхонасига келсак, 2020 йилнинг ноябрь ойида бино капитал ремонт қилинганидан сўнг уни Давлат иштирокидаги корхоналарни соғломлаштириш ва давлат активларини хусусийлаштириш марказига айлантириш режалаштирилган эди.

Газета.uz манбаларининг хабар беришича, «Наврўз» яқинда реконструкция қилинган, лекин «шу кунларда уни бузиш бўйича янги қарор» қабул қилинган.

«Наврўз» ҳозир бузилмоқда


«Газета.uz» мухбирининг хабар беришича, ҳозирда «Наврўз» тўйхонаси биносини бузиш ишлари давом этмоқда. Қурилиш ишлари бошланганидан кейин ҳудуд бўйлабтемир тўсиқлар қўйиб чиқилган. Бино атрофида кўплаб қурилиш техникалари бор, ишчилар етиб келишда давом этмоқда.


Қонунни муҳофаза қилиш органлари бузиш ишлари олиб бориладиган жойни ўраб олишган ва ушбу жойда тўпланган журналистларни периметрдан ичкарига қўйишмаяпти, фото ва видеога олиш учун ҳам рухсат берилмаяпти.


Маданий-маърифий комплекснинг қурилиши билан ким шуғулланиши тўғрисида ҳозирча маълумот берилгани йўқ. «Наврўз» саройи олдида мухбиримиз Discover Invest корхонаси логотиплари бор автомобилларни кўрганлиги ҳақида хабар берди. Компания Tashkent City ва Ашхабод боғлари, Hilton меҳмонхонаси, Imzo ва Artel заводларини қурган.


«Газета.uz»га пойтахт ҳокимиятида қўшимча маълумот беришмади.


«Наврўз» бузилишидан олдин


Объект архитекторлари объекта Р. Якубов, В. Островерхов, Н. Батарин, инженер — В. Афанасьева. «Маскан» журналидан сурат / Tashkent Retrospective.

«Наврўз» тўйхонаси раҳбари Барно Рўзиев «Норма» газетасига комплекс 1983 йилда қурилганлиги, 1991 йил 21 март куни эса эксплуатацияга киритилганлигини айтиб берган эди. «Аваллари тўйхона шунчаки Бахт уйи деб номланарди ва бошқа жойда жойлашган эди. Ўша йили у комплекс биносига кўчиб ўтди ва шундан бошлаб „Наврўз“ никоҳ уйи номи билан юритилади», — дея таъкидлаган у 2014 йилги интервьюда.

2019 йил 31 декабрь. Фото: Павел Петрович.