Сурхондарё вилоятидаги «Сурхон» подстанциясини «Ғузор» подстанцияси билан боғловчи 500 кВтли электр узатиш тармоғи қайта тикланди, дея хабар берди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

4 апрель куни Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида кучли ёғингарчилик ва шамол оқибатида «Сурхон» ва «Ғузор» подстанциялари оралиғидаги 500 кВли Л-508 ҳаво электр узатиш тармоғининг иккита таянчи қулаган эди.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг махсус бригадалари томонидан ушбу ҳолатни бартараф этиш учун чора-тадбирлар олиб борилди ва 7 апрель куни мазкур таянчларни тиклаш ишлари тўлиқ якунланиб, электр узатиш тармоғи қайта тикланди.