9 апрель куни Тошкентнинг Яккасарой туманида 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Aхборот хизмати хабар бермоқда.

Ҳодиса соат 10:00ларда Бобур кўчасида жойлашган туман ИИО ФМБ биноси рўпарасида юзага келди.

Ҳайдовчи Ф.М. (1998 й.т) бошқарувидаги Lacetti, Р.Ф. (1990 й.т) бошқарувидаги Damas ҳамда Д.A. (1978 й.т) бошқарувидаги Spark билан тўқнашган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

«Мазкур ЙТҲ юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўқнашув содир бўлиш сабабларига ойдинлик киритилмоқда», — дейилади хабарда.