Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан илиқ ҳаво массалари кириб келиши давом этади, дея хабар берди Ўзгидромет.

Республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечалари 7−12 даража илиқни ташкил этади, кундуз кунлари 21−26 даража илиқгача исийди. Ушбу ҳарорат шу кунларнинг кўп йиллик қийматларидан 2−3 даражага юқори бўлади.

Кавказ ҳудудларидан салқин ҳаво массалари кириб келиши натижасида якшанба куни ҳароратнинг пасайиши кутилмоқда. Ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 7−12 даража илиқ атрофида, кундуз кунлари эса 17−22 даража илиқдан юқори ва меъёрдан 2−3 даража паст бўлади.

Шунингдек, синоптиклар шу кунларда Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 1600 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор дея огоҳлантирди.