Ўзбекистон Монополияга қарши курашиш қўмитаси ички бозорда ўсимлик ёғи нархлари кескин ошгани билан боғлиқ вазиятни ўрганиш бўйича олиб борилган ўрганишлар натижасини эълон қилди.
Қўмита маълумотларига кўра, 2020 йилда аҳоли истеъмоли учун 450 минг тоннадан зиёд ўсимлик ёғи муомалага чиқарилган бўлиб, шундан ярмидан ортиқроғи импорт қилинган. Бунда, Санитария қоида ва меъёрларига (СанпиН) мувофиқ республика бўйича йилига 300 минг тоннадан ортиқ ўсимлик ёғи талаб этилиши таъкидланди.
Ички бозорларда нархлар кескин ўсишига биринчи навбатда ташқи жаҳон бозорларида нархлар ошиши ва ўтган ҳосил йилида етиштириш ҳажмлари нисбатан камроқ бўлиши муносабати билан асосий етказиб берувчилардан бўлган қўшни давлатларда кунгабоқар ёғи ва уруғи экспортига юқори божхона божлари белгиланиши тартиби муддати узайтирилиши ҳам таъсир этди.
Ўз навбатида, импорт асосида олиб келинадиган кунгабоқар ёғи ва уруғи нархларининг ошиши маҳаллий пахта ёғи нархларига ҳам бевосита ўз таъсирини кўрсатди.
Шу билан бирга, маҳсулотга бўлган талабни қондириш учун ички бозорда таклиф етарли даражада эканлиги ҳам маълум бўлди, дейилади хабарда.
«Юқоридагиларга асосан, ички бозорда ўсимлик ёғи нархларини барқарорлаштириш мақсадида барча мутасадди вазирлик ва идоралар биргаликда барча зарур чораларни кўраётганлиги маълум қилинади», — дея маълум қилди Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизмати.
Nurmuhammad
Lanati monopoliyaga qarshi kurashdagilar senlar sharxlovchilik qilib nma bo‘ganini xalqqa aytishing emas o‘sha narx oshib ketmasligini nazoratga olishlaring kk. Xammang ishga noloyiqsan
Умрбек Матрасулов
@Nurmuhammad, агар монополияга карши кумитани гапи рост булса, бу яхши гапку бир неча ишлаб чикарувчи ишлаётган экан.
Агар битта бирбалохужаев ишлаб чикарганда энамизни курармидик масалан.
Саврон Миралиев
@Nurmuhammad, 1 чи мартамаску бу, дойим шунакаку
Саврон Миралиев
Сизларга бахона купку, яна оширинглар халк иолжи ёк олади барибир
Саврон Миралиев
Тугри нарх тушади якинда, нарх кутарилгани 15000 +10000= 25000. Нарх тушгани 25000-500= 24500. Зато нарх туши. Тепадагилар ишлаяпти