Газета.uz пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда саҳарлик ва ифторлик учун таомлар рўйхатини тақдим этади.

Саҳарлик

Пишлоқ ва кўкатли дангаса пирожкалар


Ушбу пирожкалар хамиртурушсиз ва жуда юмшоқ, хушбўй, мазали ва энг муҳими, зарарли эмас. Саҳарлик учун айни муддао.

Нонушта учун тез тайёр бўладиган пирог


Ушбу тез тайёр бўладиган пирог — саҳарликка тайёрлаш учун жуда қулай, тайёрланиши кам вақтни талаб қилади, аммо жуда мазали бўлиб чиқади.

Пишлоқ, исмалоқ ва тухумли слойкалар


Пишлоқ ва тухумли слойкалар нонушта учун жуда мос келадиган ажойиб пишириқдир. Ушбу қарсилдоқ слойкаларни тайёрлаш учун музлатгичда тайёр хамир ва жуда оз вақт керак бўлади.

Қуритилган мевалар ва олма билан пиширилган гуручли бўтқа


Гуручли бўтқа нафақат тўйимли ва фойдали, балки мазали ҳам бўлиши мумкин. Ушбу таом нонушта учун ажойиб вариант: тез, мазали ва бутун кун учун энергия билан таъминлайди.

Венгрияча гўштли қуймоқлар


Сизларга классик услубдаги Венгрияча ширин бўлмаган, гўштли қуймоқни таклиф этамиз. Бундай қуймоқлар мазали ва тўйимли бўлиб, организимингизни тўқ тутади.

Ифтор

Ясмиқли туркча крем-шўрва


Ушбу хушбўй шўрва лимон бўлаги билан дастурхонга тортилади, сўнгра лимон шўрвага сиқиб истеъмол қилинади. Бундай шўрвани тайёрлаш жуда осон, қолаверса тановвул қилинганидан сўнг оғир ҳис қолдирмайди.

Бедана тухумили тефтеллар


Бедана тухуми ушбу таомга ўзгача таъм тақдим этиб, уни янада мазалироқ қилади. Маҳсулотлар оддийлигига қарамай, таом ноодатий ва қизиқарли бўлиб чиқади.

Французча усулда пиширилган гўшт


Французча усулда пиширилган гўшт — жуда кўп афзалликларга эга таомдир. Ушбу таом иштаҳаочар кўринишга эга бўлиб, тез тайёрланади ва асосийси ҳар доим ўхшайди.

Гўштли уялар


Ушбу «уялар» котлетларнинг ўрнини босувчи ажойиб таом бўлиб, улар жуда мазали ва серсув бўлиб пишади.

Сабзавотли товуқ шўрва


Ушбу товуқли шўрва ҳам жуда мазали, тўйимли, шу билан бирга витаминларга бой овқат ҳисобланади.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauzтот
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15