Жамият

Адлия вазири Акбар Тошқулов лавозимидан озод этилиши ҳақида огоҳлантирилди
18 январ 2024, 12:05

Адлия вазири Акбар Тошқулов лавозимидан озод этилиши ҳақида огоҳлантирилди

Халқаро стандартларни жорий қилиш соҳасини тартибга солмаса, адлия вазири Акбар Тошқулов лавозимидан озод этилиб, Техник тартибга солиш агентлиги раҳбари этиб тайинланиши ҳақида огоҳлантирилди. Агентлик тўлиқ ислоҳ қилиниб, Ҳукумат таркибига ўтказилиши белгиланди.

Ўзбекистонда икки йилда бир марта мукофот жамғармаси 2 млн доллар бўлган халқаро мода ҳафталиги ўтказилади
18 январ 2024, 11:49

Ўзбекистонда икки йилда бир марта мукофот жамғармаси 2 млн доллар бўлган халқаро мода ҳафталиги ўтказилади

Ўзбекистонда 2024 йилдан ҳар икки йилда бир марта мукофот жамғармаси 2 млн доллар бўлган халқаро «Ўзбекистон ипак матолари» мода ҳафталиги ўтказилади. Шунингдек, «Зомин», «Чимён» ва «Амирсой»да бож олинмайдиган («duty free») йирик савдо комплекслари қурилади.

Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаевнинг лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилади
18 январ 2024, 11:13

Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаевнинг лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилади

Президент раислигидаги видеоселекторда инвестициялар соҳасида чорак якунигача ўзгариш қилмаса, комплекс учун масъул бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаевнинг лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилиши маълум қилинди.

19−21 январь кунлари тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи эълон қилинди
18 январ 2024, 11:09

19−21 январь кунлари тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи эълон қилинди

Ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли 19−21 январь кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжуд.

Тошкент аэропорти фаолияти қалин туман сабаб вақтинча чекланди
18 январ 2024, 10:46

Тошкент аэропорти фаолияти қалин туман сабаб вақтинча чекланди

Пайшанба тонгидаги қалин туман Тошкент аэропорти фаолиятини чеклаб қўйди. Бир қанча рейслар Самарқанд, Фарғона, Намангандаги муқобил аэродромларга йўналтирилди. Uzbekistan Airways авиакомпанияси парвозлар кечикиб амалга оширилишини маълум қилди.

«Маҳалланинг қурби етмайдиган ишнинг ўзи йўқ». Маҳаллалар уюшмаси фаолларга мурожаат қилди
18 январ 2024, 10:08

«Маҳалланинг қурби етмайдиган ишнинг ўзи йўқ». Маҳаллалар уюшмаси фаолларга мурожаат қилди

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси таъсис конференциясида маҳалла фаолларига мурожаат қилинди. Унда маҳалла «одамларга энг яқин халқчил тузилмага, чинакам халқ виждони»га айланиб бораётгани таъкидланиб, фаолиятни «сифат жиҳатдан янги босқичга» кўтариш зарурлиги қайд этилди.

17 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
17 январ 2024, 23:02

17 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Тошкентдаги эковазиятни яхшилаш режалари, хусусийлаштирилаётган «Пахтакор», Хитой таклиф қилаётган ғилдиракли трамвайлар, бошқа ишга ўтган Қаҳрамон Қуронбоев ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Тошкентда ичида қурилиш материаллари бўлган контейнер ёниб кетди
17 январ 2024, 19:58

Тошкентда ичида қурилиш материаллари бўлган контейнер ёниб кетди

Пойтахтнинг Бектемир туманида ичида қурилиш материаллари бўлган контейнерда ёнғин содир бўлди. Uzum Market маркетплейси компания омбори ёнаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди — ёнғин қўшни ҳовлида содир бўлган.

Тошкент ҳокимлигига ғилдиракли трамвайлар таклиф этилди
17 январ 2024, 17:45

Тошкент ҳокимлигига ғилдиракли трамвайлар таклиф этилди

Хитойнинг CRRC корпорацияси вакиллари Тошкент ҳокимлигига ғилдиракли трамвайларни намойиш этди. Уларни Шота Руставели кўчаси бўйлаб «яшил транспорт йўлаги» лойиҳаси доирасида пойтахт транспорт тизимига бирлаштириш таклиф қилинмоқда.

Санэпидқўмита «зарарли» ҳаводан ҳимояланиш бўйича тавсиялар берди
17 январ 2024, 17:18

Санэпидқўмита «зарарли» ҳаводан ҳимояланиш бўйича тавсиялар берди

Санэпидқўмита Тошкент ҳавоси таркибида кўпайган PM2,5 заррачалари саломатликка қандай таъсир қилиши бўйича маълумот ҳамда ҳаво сифати ёмонлашганда нималар қилиш кераклиги ҳақида тавсиялар берди.

Фарғонада 11 ёшли қиз зўрлаб, ўлдириб кетилгани юзасидан уч ўсмирга ҳукм ўқилди
17 январ 2024, 15:06

Фарғонада 11 ёшли қиз зўрлаб, ўлдириб кетилгани юзасидан уч ўсмирга ҳукм ўқилди

Фарғона шаҳрида 11 ёшли қизнинг мурдаси зўрлаш аломатлари билан топилганди. Суд иш бўйича уч нафар гумонланувчига нисбатан ҳукм чиқарди. Уларнинг иккиси 13 ва 14 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бирига нисбатан эса 2 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Тошкент ҳокимияти шаҳардаги экологик вазиятни яхшилаш режаси ишлаб чиқилаётганини маълум қилди
17 январ 2024, 14:06

Тошкент ҳокимияти шаҳардаги экологик вазиятни яхшилаш режаси ишлаб чиқилаётганини маълум қилди

Тошкент ҳокимлиги хорижлик экспертлар иштирокида шаҳардаги экологик вазиятни яхшилаш бўйича чоралар ишлаб чиқилаётганини маълум қилди. Баъзи чоралар «кескин» бўлиши ва улар тадқиқот ҳамда таҳлилларга асосланган бўлиши кераклиги айтилди. Ҳокимлик тез орада жамоатчиликка тақдимот берилишини қайд этди.

Nuz.uz журналистини ушлаган шахсларга нисбатан хизмат текшируви тайинланди
17 январ 2024, 13:37

Nuz.uz журналистини ушлаган шахсларга нисбатан хизмат текшируви тайинланди

Бош прокуратура Nuz.uz журналисти Михаил Довлатовни ушлаб, унинг фаолиятига тўсқинлик қилган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига нисбатан хизмат текшируви бошланганини маълум қилди.

Энди фуқаролар мансабдор шахслар қарорлари устидан маъмурий судга мурожаат қилганда давлат божи тўламайди
17 январ 2024, 11:43

Энди фуқаролар мансабдор шахслар қарорлари устидан маъмурий судга мурожаат қилганда давлат божи тўламайди

Ўзбекистонда энди фуқаролар ўз ҳуқуқ ва манфаатларини бузаётган мансабдор шахслар қарорлари устидан маъмурий судга мурожаат қилганда давлат божи тўламайди.

Тошкент ҳавоси яна «зарарли» даражани кўрсатди
17 январ 2024, 10:33

Тошкент ҳавоси яна «зарарли» даражани кўрсатди

Ўзбекистон пойтахтида эрталаб ҳаво яна «зарарли» даражага етди. Ўзгидромет маълумотларига кўра, РМ2,5 зарралари таркиби ЖССТ тавсияларидан 23,8 баробар ошди. IQAir рейтингида шаҳар 8-ўринга чиқди. Расмийлар бундай ҳолатлар бўйича огоҳлантиришлар ёки тавсияларни ҳанузгача эълон қилгани йўқ.

Тошкент суди Nuz.uz журналистига нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни тугатди
16 январ 2024, 23:37

Тошкент суди Nuz.uz журналистига нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни тугатди

Суд Nuz.uz журналисти Михаил Довлатовга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни тугатди. Суд иши майда безорилик ва ички ишлар ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик моддалари билан очилганди. Тошкент шаҳри ИИББ журналист жамоат жойида чеккани учун жаримага тортилганини маълум қилган.

16 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
16 январ 2024, 23:11

16 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Ўзбекистонликларга виза режимини бекор қилган БАА, ишдан олиниши мумкин бўлган ҳокимлар, президентнинг 2024 йилда иқтисодиётни ривожлантириш бўйича йиғилиши, ССВга тушган ёлғон чақириқлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Россиядаги ЙТҲда ҳалок бўлган ва жароҳатланганларни Ўзбекистонга қайтариш ишлари олиб борилмоқда — ФВВ
16 январ 2024, 22:38

Россиядаги ЙТҲда ҳалок бўлган ва жароҳатланганларни Ўзбекистонга қайтариш ишлари олиб борилмоқда — ФВВ

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Россиянинг Самара вилоятида ЙТҲга учраган Lada Largus автомобилида етти нафар Ўзбекистон фуқароси бўлганини тасдиқлади. Уларнинг уч нафари вафот этган, тўрт нафари эса даволанмоқда. Тегишли ташкилотлар уларни ватанга қайтариш устида ишламоқда.

Талаба қиз турмушга чиқишга мажбурланаётгани бўйича болалар омбудсманига шикоят қилди, унга ҳимоя ордери берилди
16 январ 2024, 19:01

Талаба қиз турмушга чиқишга мажбурланаётгани бўйича болалар омбудсманига шикоят қилди, унга ҳимоя ордери берилди

Шаҳрисабзда 17 ёшли қиз турмушга чиқишга мажбурлангач, болалар омбудсманига мурожаат қилди. У омбудсмандан аввал ўқишини тугатмоқчи эканини айтиб, ёрдам сўради. Қизга ҳимоя ордери берилди, ота-онаси эса мажбурий никоҳ учун жавобгарлик борлигидан огоҳлантирилди.

БАА ўзбекистонликлар учун визани бекор қилди
16 январ 2024, 17:53

БАА ўзбекистонликлар учун визани бекор қилди

БАА ҳукумати Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунгача визасиз режимини жорий қилди. Ҳужжат 16 февралдан кучга киради.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг