Чоршанба куни эрталаб Тошкент ҳавосининг ифлосланиши яна «зарарли» даражага етди. Соат 9:00 да шаҳар ҳавосидаги майда РМ2,5 заррачаларининг миқдори ўртача 119 мкг/м3 ни ташкил этди, бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларидан 23,8 баравар (5 мкг/м3) юқори, деб хабар қилди Ўзгидромет.

Ўзгидромет ҳудудида жойлашган ҳаво сифатини автоматик мониторинг қилиш станцияси маълумотлари, Юнусобод тумани.Ўзгидромет ҳудудида жойлашган ҳаво сифатини автоматик мониторинг қилиш станцияси маълумотлари, Юнусобод тумани.

Чилонзор тумани Халқлар дўстлиги майдонидаги станция маълумотлари.Чилонзор тумани Халқлар дўстлиги майдонидаги станция маълумотлари.

Кеча кечки пайтда (соат 20:00 да) РМ2,5 кўрсаткичи 51 мкг/м3 ёки ЖССТ тавсияларидан 10,2 баравар юқори эди.

Эрталаб ҳаводаги РМ10 зарралари (127 мкг/м3) ва углерод оксиди (2,7 мг/м3) миқдори санитария меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ рухсат этилган максималдан ошмади.

IQAir халқаро хизмати рейтингида Тошкент ҳаво ифлосланиши бўйича дунёда 8-ўринни эгаллади.

тошкент, ҳаво сифати

Таҳририятдан: Расмийлар сукут сақлашда давом этмоқда

Ўзбекистон расмийлари яқинда — журналистлар ва жамоатчиликнинг бир неча бор сўровларидан сўнг — ҳаво сифати билан боғлиқ муаммо борлигини расман тан олди ва вазиятни яхшилаш бўйича бир қатор чора-тадбирларни (улардан баъзилари аҳоли билан муҳокама қилиниши керак) санаб ўтди.

Бироқ ифлосланган ҳаво шароитида қандай йўл тутиш бўйича тавсияларни эълон қилиш ва бу билан аҳолини мунтазам равишда хабардор этиш (об-ҳаво ҳодисалари тўғрисида огоҳлантиришларда бўлгани каби) ҳали йўлга қўйилмади.

Тошкент шароитида РМ2,5 бўйича юқори кўрсаткич нимани англатиши, ҳавони айнан қандай манбалар ифлослантираётгани ва ҳаво тоза бўлиши учун қандай чоралар кўрила бошлангани ҳақида ҳеч қандай изоҳ йўқ.

IQAir сайти, агар ҳаво зарарли бўлса, очиқ ҳаводаги машғулотлардан тийилиш, тиббий ниқоб кийиш, ичкаридаги ойналарни ёпиш ва ҳаво тозалагичдан фойдаланишни тавсия қилади.