»дайжест"

Тошкент ҳокимияти шаҳардаги экологик вазиятни яхшилаш режаси ишлаб чиқилаётганини маълум қилди

Тошкент ҳокимлиги хорижлик экспертлар иштирокида шаҳардаги экологик вазиятни яхшилаш бўйича чоралар ишлаб чиқилаётганини маълум қилди. Баъзи чоралар «кескин» бўлиши ва улар тадқиқот ҳамда таҳлилларга асосланган бўлиши кераклиги айтилди. Ҳокимлик тез орада жамоатчиликка тақдимот берилишини қайд этди.


»дайжест"

Қаҳрамон Қуронбоев Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси бўлди

Янги ташкил этилган Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасига Қаҳрамон Қуронбоев раис этиб сайланди. Шу муносабат билан у Президент администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди. Шунингдек, уюшма раисига ўринбосарлар ҳам сайланди.


»дайжест"

«Пахтакор» футбол клуби сотувга қўйилди

Давактив «Пахтакор футбол клуби» МЧЖнинг 100 фоиз давлат улуши савдога чиқарилганини маълум қилди. Клубнинг янги эгаси академия ва клуб фаолиятини давом эттириши, клуб балансидаги барча спорт объектларидан, жумладан, футбол майдонидан фақатгина спорт фаолияти йўналишларида фойдаланиши керак бўлади.


»дайжест"

Тошкент ҳавоси яна «зарарли» даражани кўрсатди

Ўзбекистон пойтахтида эрталаб ҳаво яна «зарарли» даражага етди. Ўзгидромет маълумотларига кўра, РМ2,5 зарралари таркиби ЖССТ тавсияларидан 23,8 баробар ошди. IQAir рейтингида шаҳар 8-ўринга чиқди. Расмийлар бундай ҳолатлар бўйича огоҳлантиришлар ёки тавсияларни ҳанузгача эълон қилгани йўқ.


»дайжест"

«КРУ „дежурний“ камчиликларни аниқлайдиган идорага айланиб қолган» — президент

Президент боғчаларни текширишда «дежурний камчиликлар»ни аниқлайдиган Давлат молиявий назорати инспекцияси (КРУ) фаолиятини «мутлақо қониқарсиз» деб атади. «259 та боғчада аниқланган 10 млрд сўмлик камчилик аслида 100 млрд сўмлик бўлган». Давлат раҳбари тизимда коррупция юқорилигини таъкидлади.


»дайжест"

Қирғизистонда хавфсизлик кучлари мустақил журналистларни тинтув ва сўроқ қилмоқда. Асосий маълумотлар

Қирғизистон милицияси Temirov Live ва «Айт Айт Десе» мустақил лойиҳалар журналистларининг устидан тинтув ўтказди ва бир неча кишини сўроққа олиб кетди. Бундан ташқари, 24.kg агентлиги таҳририятига ҳам хавфсизлик кучлари келган. «Газета.uz» вазиятга алоқадор маълумотларни тақдим этади.


»дайжест"

Энди фуқаролар мансабдор шахслар қарорлари устидан маъмурий судга мурожаат қилганда давлат божи тўламайди

Ўзбекистонда энди фуқаролар ўз ҳуқуқ ва манфаатларини бузаётган мансабдор шахслар қарорлари устидан маъмурий судга мурожаат қилганда давлат божи тўламайди.


»дайжест"

«Яширин иқтисодиёт тўғри ишлаётган тадбиркорларга катта тўсиқ бўляпти» — президент

Ўзбекистонда яширин иқтисодиётдан давлат бюджетига 30 трлн сўм, ялпи ички маҳсулотга 135 трлн сўм зарар етказилган. Деярли 11 мингта корхона (41 фоиз) ҳисоботларида фақат 1 кишини ишчи сифатида кўрсатган. «Яширин иқтисодиёт тўғри ишлаётган тадбиркорларга катта тўсиқ бўляпти», — деди президент.


»дайжест"

Nuz.uz журналистини ушлаган шахсларга нисбатан хизмат текшируви тайинланди

Бош прокуратура Nuz.uz журналисти Михаил Довлатовни ушлаб, унинг фаолиятига тўсқинлик қилган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига нисбатан хизмат текшируви бошланганини маълум қилди.


»дайжест"

Санэпидқўмита «зарарли» ҳаводан ҳимояланиш бўйича тавсиялар берди

Санэпидқўмита Тошкент ҳавоси таркибида кўпайган PM2,5 заррачалари саломатликка қандай таъсир қилиши бўйича маълумот ҳамда ҳаво сифати ёмонлашганда нималар қилиш кераклиги ҳақида тавсиялар берди.


»дайжест"

Дунё бўйлаб тамаки истеъмолчилари сони камаймоқда — ЖССТ

ЖССТ тамаки истеъмолининг глобал пасайишини қайд этди. Ташкилотга кўра, чекувчилар сони 1,25 млрд кишигача камайди, бу катталарнинг ҳар беш нафаридан бирига тўғри келади. Ўзбекистонда тамаки истеъмолчилари сони, экспертларнинг маълумотларига кўра, 3,83 млн кишини ташкил этади.


»дайжест"

Тошкент ҳокимлигига ғилдиракли трамвайлар таклиф этилди

Хитойнинг CRRC корпорацияси вакиллари Тошкент ҳокимлигига ғилдиракли трамвайларни намойиш этди. Уларни Шота Руставели кўчаси бўйлаб «яшил транспорт йўлаги» лойиҳаси доирасида пойтахт транспорт тизимига бирлаштириш таклиф қилинмоқда.


»дайжест"

Тошкент аэропортига Fly Khiva`нинг биринчи самолёти келтирилди

2021 йилда ташкил топган Fly Khiva авиакомпанияси Тошкент аэропортига биринчи Boeing 767−304 юк самолётини қабул қилиб олди. Компания Дубай, Истанбул, Деҳли ва Гонконгга юк рейсларини амалга оширишни режалаштирмоқда.


»дайжест"

«Гап бутун миллат саломатлиги ҳақида кетяпти». Депутатлар Тошкент ҳавоси ифлосланиши юзасидан экология вазирининг ахборотини эшитади

Депутатлар мамлакат ва Тошкент ҳавосининг ифлосланиши ҳақидаги саволларга жавоб бериши учун экология вазири Азиз Абдуҳакимовни парламентга таклиф қилади. Бу мавзу экологиядан бутун халқнинг хавфсизлиги ва саломатлиги билан боғлиқ ижтимоий аҳамиятга эга бўлган даражага кўтарилди, деди депутат.


»дайжест"

«Бу — коррупцияга асос». Президент Ўзбекистон туманларининг мастер-режалари йўқлиги ҳақида гапирди

Президент бош вазир ўринбосарига йил охиригача 70 та, 2025 йилда эса Ўзбекистоннинг барча туманлари бўйича мастер-режалар ишлаб чиқиш топшириғини берди. Шунингдек, у баъзи ҳокимлар пахта майдонларини электрон платформага интеграция қилиш тўғрисидаги фармонига зид иш тутаётганини айтди.


»дайжест"

Тошкентда ичида қурилиш материаллари бўлган контейнер ёниб кетди

Пойтахтнинг Бектемир туманида ичида қурилиш материаллари бўлган контейнерда ёнғин содир бўлди. Uzum Market маркетплейси компания омбори ёнаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди — ёнғин қўшни ҳовлида содир бўлган.


»дайжест"

Хитой аҳолиси кетма-кет иккинчи йил қисқаришда давом этмоқда

Хитой аҳолиси COVID-19 сабабли ортган ўлим даражаси ва паст туғилиш кўрсаткичи фонида кетма-кет иккинчи йил қисқармоқда. Расмийлар бу келажакда мамлакат иқтисодиётига қандай таъсир қилишидан хавфсирамоқда, аммо ҳозирча ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш учун етарли маблағ йўқ.