Жамият

Сурхондарё вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди
31 январ 2024, 13:36

Сурхондарё вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди

Полковник Тимур Исмаилов Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бошқарманинг аввалги бошлиғи полковник Абдувохид Исмаилов эса Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланганди.

Она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанларидан миллий сертификатга эга педагогларга 50 фоиз устама тўланиши мумкин
31 январ 2024, 13:08

Она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанларидан миллий сертификатга эга педагогларга 50 фоиз устама тўланиши мумкин

Ўзбекистонда 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанларидан миллий сертификатга эга педагогларга 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланиши режалаштирилмоқда.

Yunusabad Residence премиум классдаги хонадонларга чегирма эълон қилди
31 январ 2024, 13:00

Yunusabad Residence премиум классдаги хонадонларга чегирма эълон қилди

10 февралгача Yunusabad Residence премиум классдаги 30 та хонадонга 13% чегирма амал қилади. Бундан ташқари, бошланғич тўловсиз 12 ойга бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти ҳам мавжуд.

Ўзбекистонда раҳбарлар жамоат транспортидан фойдаланиб, аҳолига намуна кўрсатишга яна ундалмоқда
31 январ 2024, 13:00

Ўзбекистонда раҳбарлар жамоат транспортидан фойдаланиб, аҳолига намуна кўрсатишга яна ундалмоқда

2024 йилги давлат дастури лойиҳасига кўра, Тошкент шаҳрида ойнинг бир иш куни «Автомобилсиз кун» бўлиши, бунда раҳбарлар жамоат транспортида юриш орқали намуна кўрсатиши белгиланди. 2020 йилда ҳам раҳбарларга ҳафтада камида бир марта автомобиллардан фойдаланмасдан ишга келиб-кетиш тавсия этилган.

2024 йилги давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди
31 январ 2024, 12:39

2024 йилги давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди

«Ўзбекистон-2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги президент фармони лойиҳалари жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Лойиҳалар 9 февралга қадар жамоатчилик ва экспертлик муҳокамаларидан ўтказилади.

Антикоррупция агентлигига 2023 йилда энг кўп таълим соҳаси бўйича мурожаат келиб тушган
31 январ 2024, 11:53

Антикоррупция агентлигига 2023 йилда энг кўп таълим соҳаси бўйича мурожаат келиб тушган

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 2023 йилда энг кўп таълим соҳаси ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва соҳадаги қонун бузилиши ҳолатлари бўйича мурожаат келиб тушган. Шунингдек, суд қарорларидан норозилик ва тендер савдоларидаги бузилиши ҳолатлари бўйича ҳам кўп шикоятлар билдирилган.

Февралда қандай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда?
31 январ 2024, 11:15

Февралда қандай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда?

Ўзбекистонда келаётган февраль ойи одатдагидан илиқроқ, бироқ ой боши нисбатан совуқ бўлади. Иккинчи беш кунликда ҳарорат кечаси 0…+5, кундузи +8…+13 даража, кейинчалик ой охиригача кечаси −12…+7, кундузи 0…+18 даража атрофида бўлади. Ёғингарчилик меъёрдан кам бўлиши кутилмоқда.

Қидирувдаги икки эркак Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди
31 январ 2024, 10:56

Қидирувдаги икки эркак Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди

2018 ва 2022 йиллардан буён қидирувда бўлган икки эркак Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди. Уларнинг бири кўп миқдордаги пулларни фирибгарлик йўли билан ўзлаштириш, иккинчиси ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилишда айбланмоқда.

Сурхондарёда Nexia ағдарилиб кетиши оқибатида бир аёл вафот этди
31 январ 2024, 10:17

Сурхондарёда Nexia ағдарилиб кетиши оқибатида бир аёл вафот этди

Термиз туманида Nexia 3 юқори тезликда йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилди. Ҳодиса оқибатида 2003 йилда туғилган аёл вафот этди, ҳайдовчи эса туман шифохонасига ётқизилди.

Қашқадарёда 20 дан ортиқ бута ва дарахтни ноқонуний кесган ҳоким ёрдамчиси жаримага тортилди
31 январ 2024, 09:59

Қашқадарёда 20 дан ортиқ бута ва дарахтни ноқонуний кесган ҳоким ёрдамчиси жаримага тортилди

Яккабоғ туманида ҳоким ёрдамчиси 20 та наъматак бутаси ва 5 та олча дарахтини ноқонуний кесиши оқибатида табиатга 9 млн 350 минг сўм зарар етди. У жами 12,7 млн сўм товон тўлайдиган бўлди.

Қашқадарёда талаба қизни турмуш қуришга ундаб, босим ўтказган йигит 10 суткага қамалди
31 январ 2024, 09:40

Қашқадарёда талаба қизни турмуш қуришга ундаб, босим ўтказган йигит 10 суткага қамалди

Шаҳрисабз шаҳрида 17 ёшли қизни турмуш қуришга ундаб, тазйиқ ва руҳий босим ўтказган йигит 10 суткага қамалди. Аввалроқ қизга ҳимоя ордери берилганди.

«Ўрмонқурилиш» ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги марказ ходимлари қўлга олинди
31 январ 2024, 02:14

«Ўрмонқурилиш» ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги марказ ходимлари қўлга олинди

Бош прокуратура Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳузуридаги «Ўрмонқурилиш» ДУК ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази мансабдор шахслари ҳибсга олингани ҳақида хабар берди. Улар пора олганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон Хитойдан тез ёрдам учун 150 млн долларга электромобиль сотиб олади
31 январ 2024, 02:00

Ўзбекистон Хитойдан тез ёрдам учун 150 млн долларга электромобиль сотиб олади

ССВ Хитойнинг Henan Costar Group компанияси билан тез тиббий ёрдам электромобиллари харид қилиш ва уларни модификациялаш заводини қуриш бўйича 150 млн долларлик шартнома имзолади. China CAMC Engineering поликлиникалар қуриши мумкин, Snibe Diagnostic эса диагностика ускуналари билан таъминлайди.

30 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
30 январ 2024, 23:29

30 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Коррупция рейтингидаги ўрнини яхшилаган Ўзбекистон, янги ташкил этилаётган Ипотекани қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Осиё Кубоги чорак финалига чиққан миллий терма жамоа, 10 йилга қамалган Имрон Хон ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Chery 2023 йилда ўндан ортиқ мукофотни қўлга киритди
30 январ 2024, 19:00

Chery 2023 йилда ўндан ортиқ мукофотни қўлга киритди

2023 йилда ўндан ортиқ мукофотни қўлга киритган Chery компанияси эътиборини автомобиль эгаларнинг талабларига ва барқарор саноат тенденцияларига қаратишда давом этмоқда.

Ўзбекистондаги 12 та автолизинг корхонаси мансабдорларига нисбатан жиноий иш қўзғатилди
30 январ 2024, 18:04

Ўзбекистондаги 12 та автолизинг корхонаси мансабдорларига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Ўзбекистонда фаолият юритиб келган 12 та автолизинг корхонаси мансабдор шахсларига нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноят ишлари қўзғатилган. Рақобат қўмитаси фуқароларни бундай фирмалар алдовига ишониб қолмасликка чақирди.

Тошкентда пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 2 йилга қамалди
30 январ 2024, 17:48

Тошкентда пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 2 йилга қамалди

Суд сентябрь ойида Тошкентда тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган кекса йўловчини катта тезликда уриб юборган Captiva ҳайдовчисига нисбатан 2 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади. Ҳайдовчи ўтиш жойи олдида бошқа машиналар турган бўлса-да, тўхтамай ўтиб кетганди.

«Дунё» ахборот агентлигига раҳбар тайинланди
30 январ 2024, 15:26

«Дунё» ахборот агентлигига раҳбар тайинланди

Омонулла Файзиев Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» ахборот агентлигига раҳбар этиб тайинланди.

Қозоғистондаги портлаш оқибатида икки нафар ўзбекистонлик эркак жароҳатланди
30 январ 2024, 15:02

Қозоғистондаги портлаш оқибатида икки нафар ўзбекистонлик эркак жароҳатланди

Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги икки қаватли турар-жой биносида газ баллони портлаши оқибатида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳатланди. Улар оғир аҳволда касалхонага ётқизилди. Элчихона ҳолат назоратга олинганини билдирди.

Сирдарё вилоятида «заправка» 62,4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
30 январ 2024, 14:23

Сирдарё вилоятида «заправка» 62,4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Боёвут туманида автомобилларга газ тўлдиришга ихтисослашган МЧЖ 41,6 млн куб метр табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бунинг ортидан давлатга 62,4 млрд сўмлик зарар етган. Муассаса мансабдорларига нисбатан жиноят иши очилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг