«Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан «Ўзбекистон-2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Ўзбекистон президенти фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Давлат дастури тўғрисидаги Ўзбекистон президенти фармони қуйидаги 7 та блокдан иборат бўлиб, 36 та бандни ўз ичига олади:
- Ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар;
- Бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича ислоҳотлар;
- Стратегиянинг ижтимоий сиёсат йўналишидаги ислоҳотлар;
- Стратегиянинг иқтисодиёт йўналишидаги ислоҳотлар;
- Стратегиянинг сув ресурсларини тежаш ва экология йўналишидаги ислоҳотлар;
- Стратегиянинг давлат бошқаруви ва суд-ҳуқуқ йўналишидаги ислоҳотлар;
- Стратегиянинг хавфсизлик ва ташқи сиёсат йўналишидаги ислоҳотлар.
Давлат дастури лойиҳаси эса 5 та қисм ва 100 та мақсаддан иборат.
Муҳокамалар 2024 йилнинг 31 январидан 9 февралигача давом этади. Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасида ушбу ҳавола орқали иштирок этиш ва таклифларни қолдириш мумкин.