Полковник Тимур Камалатдинович Исмаилов Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигида ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ҳамда вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Тимур Исмаилов 1983 йил Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида туғилган. 2019 йил майидан ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлаган. Тайинловга қадар Ички ишлар вазирлиги Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, вилоят Ички ишлар бошқармасининг аввалги бошлиғи полковник Абдувохид Исмаилов Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланганди.