Жамият

«Ижобийдан кўра салбий тарафи кўп». Урбанистлар — Тошкент кўчаларида ҳайдовчилар учун маълумотлар таблоси ўрнатиш ҳақида
19 январ 2024, 12:02

«Ижобийдан кўра салбий тарафи кўп». Урбанистлар — Тошкент кўчаларида ҳайдовчилар учун маълумотлар таблоси ўрнатиш ҳақида

Тошкент ҳокимлиги ҳайдовчилар учун Бобур ва Руставели кўчасида йўллардаги ҳолат ва бошқа мазмундаги маълумотлар акс эттирадиган экран ўрнатди. «Газета.uz» урбанистлардан шаҳар кўчаларида бундай таблолар ўрнатиш мақсадга мувофиқ ёки йўқлигини сўради. Мутахассислар ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Якшанбада кун очиқ ва қуёшли бўлади
19 январ 2024, 11:14

Якшанбада кун очиқ ва қуёшли бўлади

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг фақат Фарғона водийси вилоятларида вақтинча ёмғир ёки қор ёғиши мумкин. Шанба куни ҳарорат +3…+8 даражагача, якшанбада эса +10 даража илиққача кўтарилиши кутилмоқда.

Самарқандда пистолет сотмоқчи бўлган шахс қамоққа олинди
19 январ 2024, 10:50

Самарқандда пистолет сотмоқчи бўлган шахс қамоққа олинди

ДХХ Жомбой туманида «Макаров» пистолети ва унинг ўқларини 10 минг долларга сотмоқчи бўлган шахсни қўлга олди. Унинг уйидан ҳам эски «Монте Кристо» тўппончаси, турли хил гильзалар, ов милтиғи қисмлари топилди. Фуқаро ҳозирда қамоққа олинган.

«Журналистларни уришгани чақирдингларми?» — Сенат қўмитаси ҳуқуқ-тартибот ходимларини обрўсизлантириш моддасини қандай оқлаб берди?
19 январ 2024, 01:12 1

«Журналистларни уришгани чақирдингларми?» — Сенат қўмитаси ҳуқуқ-тартибот ходимларини обрўсизлантириш моддасини қандай оқлаб берди?

Сенат қўмитаси ОАВ ва блогерлар иштирокида Қонунчилик палатаси қабул қилган ва яқинда Сенат ҳам кўриб чиқиши кутилаётган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фото ва видеоларини «обрўсизлантириш мақсадида» интернетда тарқатганлик учун жазо ҳақидаги нормани муҳокама қилди. Батафсил.

18 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
18 январ 2024, 22:54

18 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Қалин туман сабаб ёпилган аэропорт, президентнинг экспорт масаласидаги танқидий йиғилиши, сотуви 4 баравардан кўпроққа ўсган электромобиллар, хорижий ваколатхоналарда ўқитиладиган ўзбек тили курслари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Андижонда Gentra уриб юборган 77 ёшли эркак вафот этди
18 январ 2024, 17:41

Андижонда Gentra уриб юборган 77 ёшли эркак вафот этди

Андижон шаҳрида Gentra йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган 77 ёшли эркакни уриб юборди. Оқибатда пиёда шифохонада вафот этди.

Қашқадарёда йўлдан ўтиб кетаётган ЙПХ ходимларини ҳақоратлаганлар 10 суткага қамалди
18 январ 2024, 16:30

Қашқадарёда йўлдан ўтиб кетаётган ЙПХ ходимларини ҳақоратлаганлар 10 суткага қамалди

Косон туманида 4 нафар маст эркак машинада йўлдан ўтиб кетаётган ЙПХ ходимларини ҳақоратлаб видеога олди ва уни Telegram`да тарқатди. Суд ҳукми билан уларнинг ҳар бирига 10 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ўзбекистонда тўсиқсиз туризм ривожлантирилади
18 январ 2024, 15:26

Ўзбекистонда тўсиқсиз туризм ривожлантирилади

Маданий мерос объектлари, вокзаллар, жамоат транспорти ва поездларда ҳаракатланиш имконияти чекланган кишилар учун лифт, пандус ва тутқичлар ўрнатилади. 2027 йилгача минг нафар ногиронлиги бўлган шахснинг саёҳат харажатларининг 50 фоизини давлат қоплайди. Меҳмонхоналар учун ҳам субсидиялар берилади.

Президент бош вазирга 3 та шаҳар ва 4 та туман ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқишни топширди
18 январ 2024, 15:16

Президент бош вазирга 3 та шаҳар ва 4 та туман ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқишни топширди

Шавкат Мирзиёев бош вазирга Нукус, Жиззах, Бекобод шаҳарлари, Шароф Рашидов, Деҳқонобод, Учқўрғон, Урганч туманларида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ўсиш бўлмагани муносабати билан ушбу 7 та ҳудуд ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқишни топширди.

Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ҳузурида ўзбек тили курслари ташкил этилади
18 январ 2024, 14:39

Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ҳузурида ўзбек тили курслари ташкил этилади

2024 йил якунигача Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ҳузурида ўзбек тили курслари ташкил этилади. Шунингдек, хорижий давлатларда «Ўзбек академияси» («Uzacademy») интернет платформаси ишга туширилади.

Фото: Тошкент тонгги туман пайтида қандай кўринишда эди?
18 январ 2024, 12:45 1

Фото: Тошкент тонгги туман пайтида қандай кўринишда эди?

Кечаси ва эрталаб Тошкентнинг айрим жойларини қуюқ туман қоплади. Тонгга келиб, баъзи ҳудудларда туман тарқади. «Газета.uz» мухбири Искандар Мирзаҳмедов бу пайтда шаҳар қандай кўринишда бўлганини суратга муҳрлади.

Тошкентда бир оиланинг 3 аъзоси вафот этди, 2 нафари жонлантириш бўлимига ётқизилди
18 январ 2024, 12:15

Тошкентда бир оиланинг 3 аъзоси вафот этди, 2 нафари жонлантириш бўлимига ётқизилди

Учтепа туманида эр-хотин ва уларнинг 3 нафар қизи уйидан ҳушсиз ҳолда топилди. Оиланинг 3 аъзоси вафот этди, 2 нафари жонлантириш бўлимига ётқизилди. Бош прокуратура ҳолатга нима сабаб бўлганини ўрганмоқда.

Адлия вазири Акбар Тошқулов лавозимидан озод этилиши ҳақида огоҳлантирилди
18 январ 2024, 12:05

Адлия вазири Акбар Тошқулов лавозимидан озод этилиши ҳақида огоҳлантирилди

Халқаро стандартларни жорий қилиш соҳасини тартибга солмаса, адлия вазири Акбар Тошқулов лавозимидан озод этилиб, Техник тартибга солиш агентлиги раҳбари этиб тайинланиши ҳақида огоҳлантирилди. Агентлик тўлиқ ислоҳ қилиниб, Ҳукумат таркибига ўтказилиши белгиланди.

Ўзбекистонда икки йилда бир марта мукофот жамғармаси 2 млн доллар бўлган халқаро мода ҳафталиги ўтказилади
18 январ 2024, 11:49

Ўзбекистонда икки йилда бир марта мукофот жамғармаси 2 млн доллар бўлган халқаро мода ҳафталиги ўтказилади

Ўзбекистонда 2024 йилдан ҳар икки йилда бир марта мукофот жамғармаси 2 млн доллар бўлган халқаро «Ўзбекистон ипак матолари» мода ҳафталиги ўтказилади. Шунингдек, «Зомин», «Чимён» ва «Амирсой»да бож олинмайдиган («duty free») йирик савдо комплекслари қурилади.

Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаевнинг лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилади
18 январ 2024, 11:13

Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаевнинг лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилади

Президент раислигидаги видеоселекторда инвестициялар соҳасида чорак якунигача ўзгариш қилмаса, комплекс учун масъул бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаевнинг лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилиши маълум қилинди.

19−21 январь кунлари тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи эълон қилинди
18 январ 2024, 11:09

19−21 январь кунлари тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи эълон қилинди

Ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли 19−21 январь кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжуд.

Тошкент аэропорти фаолияти қалин туман сабаб вақтинча чекланди
18 январ 2024, 10:46

Тошкент аэропорти фаолияти қалин туман сабаб вақтинча чекланди

Пайшанба тонгидаги қалин туман Тошкент аэропорти фаолиятини чеклаб қўйди. Бир қанча рейслар Самарқанд, Фарғона, Намангандаги муқобил аэродромларга йўналтирилди. Uzbekistan Airways авиакомпанияси парвозлар кечикиб амалга оширилишини маълум қилди.

«Маҳалланинг қурби етмайдиган ишнинг ўзи йўқ». Маҳаллалар уюшмаси фаолларга мурожаат қилди
18 январ 2024, 10:08

«Маҳалланинг қурби етмайдиган ишнинг ўзи йўқ». Маҳаллалар уюшмаси фаолларга мурожаат қилди

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси таъсис конференциясида маҳалла фаолларига мурожаат қилинди. Унда маҳалла «одамларга энг яқин халқчил тузилмага, чинакам халқ виждони»га айланиб бораётгани таъкидланиб, фаолиятни «сифат жиҳатдан янги босқичга» кўтариш зарурлиги қайд этилди.

17 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
17 январ 2024, 23:02

17 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Тошкентдаги эковазиятни яхшилаш режалари, хусусийлаштирилаётган «Пахтакор», Хитой таклиф қилаётган ғилдиракли трамвайлар, бошқа ишга ўтган Қаҳрамон Қуронбоев ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Тошкентда ичида қурилиш материаллари бўлган контейнер ёниб кетди
17 январ 2024, 19:58

Тошкентда ичида қурилиш материаллари бўлган контейнер ёниб кетди

Пойтахтнинг Бектемир туманида ичида қурилиш материаллари бўлган контейнерда ёнғин содир бўлди. Uzum Market маркетплейси компания омбори ёнаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди — ёнғин қўшни ҳовлида содир бўлган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг