Сурхондарё вилояти Термиз туманида Nexia 3 машинаси йўл-транспорт ҳодисасига учради, дея хабар қилди вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати.

Қайд этилишича, 2024 йил 30 январь куни соат 16:45 ларда Термиз тумани Гулбаҳор маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р 99 автомобиль йўлининг 25 километрида 1989 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia 3 автомашинасини юқори тезликда бошқариши оқибатида эҳтиётсизлик қилиб йўлнинг ўнг томон четига чиқиб ағдарилган.

Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида автомашина салонида йўловчи сифатида ҳаракатланган 2003 йилда туғилган аёл олган тан жароҳатлари сабабли вафот этган. Автомашина ҳайдовчиси эса туман шифохонасига ётқизилди.

Тармоқда тарқалган видеода ерда 3−4 киши ётганини еўриш мумкин.