Тошкент давлат аграр университети хорижий мутахассислар билан кадрлар активларини бошқариш тизимини ишлаб чиқди ва аудиторлик текширувларини ўтказди.
Энди қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида муҳокама унинг номи, муқаддимаси, ҳар бир моддаси бўйича алоҳида-алоҳида ўтказилади. Қонун муқаддимасида унга ўзгартириш киритиш зарурияти, сабаб ва мақсадлари тушунтирилади.
Бош прокуратура Қашқадарёда 18 та маданий мерос объектида ноқонуний қурилмалар ўрнатилганини аниқлади. Шунингдек, текширув давомида 382 та тарихий обидада муҳофаза белгилари йўқлиги, 35 таси таъмир талаб ҳолда экани, 49 тасида санитария қоидалари бузилгани маълум бўлди.
Аҳмаджон Мелибоев 2019 йилда ўзининг мақоласида шундай деб ёзганди: Тил — тирик, ҳаракатчан вужуд, у ҳам худди инсон каби парваришга, эътибор, меҳрга муҳтож. Бу ҳақиқатни унутадиган бўлсак, йиллар ўтиб ўзбек тилини ўрганиш курсларини бошқалар учун эмас, ўзимиз учун қайта тиклашимизга тўғри келади.
30−31 октябрь кунлари Ўзбекистонга Волга бўйи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига ёмғир ёғади. Вилоятларда шамол тезлиги кучайиши мумкин. Ҳарорат +10…+13 даражагача пасаяди.
Тошкент вилоятида Экология бошқармаси ва ИИБ ходимлари рейд тадбири ўтказиб, 8 нафар фуқаро 60 дона саъвани тўр ёрдамида ноқонуний овлаётганини аниқлади. Уларнинг ҳар бирига 3 млн сўм жарима қўлланди. Қушлар табиатга учириб юборилди.
Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков ҳам тадбиркорлар билан учрашди. Якунда 2022−2023 йилларда ҳеч бир иссиқхоначи газдан узилмаслиги, 28 октябрь куни ҳамма иссиқхоналар газга уланиши айтилди. Қайси вилоятда иссиқхоначиларга газ берилмаса, тегишли Ҳудудгаз раҳбари ишдан бўшатилади.
Шавкат Мирзиёев Сардор Умурзаковга иссиқхоналар газдан узилган ҳолатни зудлик билан кўриб чиқишни буюрди. Пайшанба куни Энергетика вазирлиги шу куннинг ўзидаёқ газ таъминоти тикланганини маълум қилганди, кейинчалик бу хабар ўчирилди. Энди эса иссиқхоналарда 1 кун ичида газ тикланиши айтилмоқда.
Президент келгуси ўқув йилидан Қашқадарёдаги 48 та мактабда Финляндия таълим тизимини жорий этиш бўйича топшириқ берди. «Газета.uz» Финляндия таълим тизимининг муваффақият сирлари, фин ва ўзбек мактабларида ўқув жараёнининг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари ҳақида таҳлилий материал тайёрлади.
Ўзбекистонда Эрон дронлари ишлаб чиқарилиши ҳақидаги баёнотлар рад этилгани, «хатолар» учун огоҳлантирилган Ikkichi, Москвада техник хатолар туфайли ўзбекистонликларга чақирув қоғозлари келгани, ёш болани уриб кетгани айтилган Наманган ҳокимлиги машинаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Пайшанба куни уч нафар вазир газдан узилган иссиқхона эгалари билан салкам 3 соатлик учрашув ўтказди. Тадбиркорлар муаммосига «Газета.uz» эътибор қаратгач, иссиқхоналар газдан узилмайдиган бўлди. Тез кунларда соҳага қатор имтиёзлар беришни назарда тутувчи президент қарори ҳам қабул қилинади.
Тошкентдан Дубайга учаётган Fly Dubai авиакомпаниясининг самолёти фавқулодда Эроннинг Шероз шаҳрига қўнди. Бунга экипаж аъзоларидан бирининг аҳволи ёмонлашгани сабаб бўлган. Ҳозирда самолёт парвозга ҳозирлик кўрмоқда.
Яккасарой ҳокимлиги пешлавҳасидаги матн атайлаб хатолар билан ёзилган Ikkichi дўконини «Давлат тили тўғрисида»ги қонунни бузгани учун огоҳлантирди. Бренд асосчиси Паҳлавон Турдиев «Газета.uz»га берган интервьюсида Ikkichi номидан: «Bugn oqutuv4m kankretniy ikki q6ydi dnevnigimga», дея изоҳ берди.
Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси 26 нафар ўзбекистонлик чақирув қоғозини олганини тасдиқлади. Дипмиссия ўзбекистонликлар чақирув қоғози олаётган шу ва бошқа ҳолатларни «техник хатолик» деб атади ва ҳужжатлар текширувидан сўнг сафарбарлик учун чақирув бекор қилинаётганини қайд этди.
Самарқандда ИИО ходимлари маҳбусни калтаклагани айтилган хабарлар рад этилди. Вилоят бошқармаси маҳбус қўлга олинган вақтда жароҳати бўлганини маълум қилди. ИИВ матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов Омбудсман ахборот хизматини ҳуқуқий баҳо берилмаган мурожаатни бир томонлама ёритганини таъкидлади.
Президент имзолаган янги қонун билан энди I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади. Махсус иш стажи камида 25 йил бўлган тиббий ходимлари белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Электромобил ҳайдовчилари учун Қамчиқ довонида қулай ва хавфсиз қувватлантириш имконияти пайдо бўлди. TOK BOR компанияси Хитой ва Европа моделлари учун мўлжалланган қуввати 80 кВт бўлган тезкор станцияни ўрнатди.
Зангиота туманида қарийб 1,3 тонна, Жондор туманида эса 1,1 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулоти сотувга қўйилиши олди олинди. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди.
Жиззах шаҳрида тадбиркор меҳмонхона биносини жиҳозлаш учун ажратилган 1,5 млрд сўмни бошқа мақсадларда сарфлаб юборгани айтилмоқда. Бошқа бир корхона раҳбари эса 1,4 млрд сўм мақсадли кредитни ўзлаштиргани маълум қилинди. Гумонланувчиларга нисбатан жиноят иши кўзғатилди.
Экология қўмитаси 9 ойда 648 та субъектда, пойтахтнинг ўзида эса 60 та корхонада экологик назорат тадбирлари ўтказди. Натижада атроф-муҳитни ифлослантирган корхоналардан 49,5 млрд (Тошкентда — 15,5 млрд) сўмдан ортиқ компенсация ундирилди. Суд қарори билан 15 та корхона фаолияти тўхтатилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг