Қамчиқ довони Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларини Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудлари билан боғлаб турувчи жуда муҳим транспорт боғланмаси ҳисобланади. Кескин бурилишлар ҳамда бетакрор табиат манзаралари ўзининг гўзаллиги ва улуғворлиги билан мафтун этади.

Аммо ушбу ҳудуднинг ана шу ўзига хос жиҳатлари транспорт воситалари, айниқса электромобиллар ҳаракати учун маълум қийинчиликларни келтириб чиқариши ҳам мумкин. Кескин бурилишлар, тепага кўтарилиш ва тушишлар, об-ҳавонинг ноқулайликлари уларнинг батареялари одатдагидан тезроқ қувватсизланишига сабаб бўлади.


Компания TOK BOR ташкил этилган илк кунлариданоқ Қамчиқ довонининг барча электромобиллар ҳайдовчиларига қулай ва хавфсиз бўлиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадини қўйган. Бир йилдан ортиқ вақт давомида компания режани амалга ошириш учун қулай жой излаган. Танланадиган жой зарур масофада ва баландликда бўлиши, электромобил ҳайдовчилари машиналарини қувватлантириш пайтида дам олиш ва тамадди қилишлари учун керакли инфратузилмалар мавжуд бўлиши жуда муҳим бўлган.


Кейин маълум бўлишича, электростанцияни ўрнатиш учун қулай жойни излаш ва топиш фақатгина ишнинг бошланиши бўлиб, уни муваффақиятли ишга тушириш учун компанияга тааллуқли бўлмаган яна иккита масалани ҳал этишга тўғри келган.

Биринчидан, Хитой ва Европа электромобилларига мўлжалланган 80 кВтлик тезкор станцияни зарур электр қуввати билан таъминлаш керак бўлган. Бунинг учун Nabixon ota oshxonasi раҳбарияти билан биргаликда мавжуд трансформаторни қуввати каттароғига алмаштирилган.

Иккинчидан, дарада барқарор мобил алоқани таъминлаш ва бунинг учун GSM станциясини кучайтиргич билан жиҳозлашга тўғри келган. Бу станцияни серверга улаш ва электромобилистларга смартфонлар орқали зарядлаш сессиясини бошқариш имкониятини яратди.


Бу TOK BOR компанияси учун навбатдаги ва жуда муҳим ютуқ — 50 дан ортиқ станцияни ўз ичига олган электр қувватлаш станциялари тармоғи яна бир аҳамиятли ва зарур жойда иш бошлади.

Телефон: (+998) 78 777−77−87.

Сайт: tokbor.uz
Instagram: @tokbor.uz

Реклама ҳуқуқлари асосида.