Тошкент давлат аграр университети (ТДАУ) тарихан шаклланган илмий мактабларга, ўз таълим, илмий-тадқиқот ва инновацион тизимга эга бўлган Ўзбекистондаги йирик олий ўқув юртларидан биридир.

Тошкент давлат аграр университети ўз фаолияти давомида 64 мингдан ортиқ мутахассис тайёрлаган. Уларнинг кўпчилиги қишлоқ хўжалиги ривожига улкан ҳисса қўшиб, юрт фаровонлиги йўлида муваффақиятли меҳнат қилиб келмоқда. Шунингдек, ТДАУ битирувчилари орасида таниқли олимлар, жамоат ва давлат арбоблари ҳам бор.

Бироқ, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги таълими тизими ўз фаолияти давомида эътибордан четда қолган ва узоқ вақт давомида ўз ечимини топмаган бир қатор долзарб муаммоларни тўплади.


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сўнгги йилларда фан ва таълим ривожига жиддий эътибор қаратмоқда. Шунга кўра, олий таълимни модернизация қилиш доирасида қатор қарорлар қабул қилинди. Шу жумладан, қишлоқ хўжалиги соҳаси учун «2030 йилгача аграр таълим тизимини инновацион ривожлантириш стратегияси» ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Уни амалга ошириш учун 2022 йил май ойидан «Тошкент давлат аграр университетида кадрлар бошқаруви ва маркетинг тизимини трансформация қилиш» лойиҳаси ишга туширилди. Лойиҳанинг ишчи гуруҳи таркибига Ўзбекистон Маркетинг ассоциацияси, Legalmax Central Asia, DQS Quality Systems, AK Uztelecom каби компанияларнинг маркетинг, кадрлар бошқаруви, халқаро олий таълим ва ИТ-соҳаси мутахассислари киритилди.

ТДАУга маҳаллий ва хорижий экспертлар жалб қилинган ва улар аудиторлик текширувларни ўтказган. Натижалар асосида таълим муассасасини ўзини мустақил бошқариш ва ўзини-ўзи молиялаштиришга ўтказиш стратегияси ишлаб чиқилди. Мутахассислар томонидан университет доирасида қатор тадқиқотлар ўтказилган, етакчи маҳаллий ва хорижий университетларда маркетинг ва ходимларни бошқариш тизимини жорий этиш тажрибаси ўрганиб чиқиқлган.


Мазкур лойиҳа натижалари асосида Тошкент давлат аграр университетида кадрларни бошқариш бўйича замонавий технологиялар жорий этилмоқда.

Менежмент соҳасидаги мутахассисларнинг фикрига кўра, ходимларни бошқариш технологиялари — бу бутун ташкилот ходимларига назорат таъсирини ўтказишнинг воситалари ва усуллар тизими.

Ходимлар, инсон активи сифатида ташкилотнинг активларида акс этмайдилар ва унга тегишли эмаслар. Сабаби, одамлар, моддий активлардан (бойликлардан) фарқли, мустақил қарорлар қабул қилишлари, уларга қўйилган талабларни баҳолашлари ва ҳар қандай бошқарув таъсирларига жуда сезгир бўлишлари мумкин. Баъзи ҳолларда одамларнинг реакциясини олдиндан таҳмин қилиш жуда қийин.

Ходимларни бошқаришнинг замонавий технологиялари эса шу жиҳатларни инобатга олади. Шу сабабли ҳам етакчи хорижий университетлар ушбу технологиялардан фаол фойдаланиб келмоқда.

Замонавий технологиялари ва анъанавий кадрлар бошқарув усуллари ўртасидаги асосий фарқ — ходимларнинг шахсиятининг аҳамияти, уларнинг меҳнатга бўлган мотивациясини ўрганиш, ташкилотнинг стратегик мақсадларига эришиш учун жамоа фаолиятини йўналтириш қобилиятидир. Ходимлар ушбу вазиятда ташкилотнинг стратегик мақсадларига эришишда ёрдам берадиган асосий фасторларидан бири ҳисобланади.


Сўнгги ислоҳотлар ва ўзини-ўзи молиялаштиришга ўтиш нуқтаи назаридан ТДАУ учун таълим хизматлари бозорида ўзининг рақобатбардошлигини ошириш жуда муҳим. Университет таркибида профессионал мутахассислар бўлса, етакчи ўринни эгаллаш имкони бўлади. Бунинг учун эса кадрларни бошқаришнинг замонавий технологияларидан фаол фойдаланиш зарур.

Лойиҳа мутахассислари жамоаси томонидан университет раҳбарияти билан ҳамкорликда бир қатор қоидалар ва регламентлар ишлаб чиқилди. Бундан кейин кадрларни бошқариш тизимига режалаштириш, ишга қабул қилиш, танлаш, бўш лавозимларга номзодларни баҳолаш, мослашиш, корпоратив маданият ва ходимларни фаолиятнинг асосий кўрсаткичлари (KPI) тизими бўйича баҳолаш каби замонавий кадрлар технологиялари жорий этилади.

Ходимларни бошқариш энг мураккаб интеллектуал жараёнлардан бири бўлишига қарамай, HRM-тизимини ишлаб чиқишда лойиҳа жамоаси янги HR-мутахассиси ҳам фойдаланиши мумкин бўлган самарали, осон ва шаффоф методикаларни яратишга интилди. Бу технологиялар университетнинг мулкига, унинг интеллектуал активларининг бир қисмига айланиши ва бир ёки бир нечта асосий ходимларнинг устунлиги бўлмаслиги учун яратилган.


Лойиҳа мутахассислари томонидан янгиланган, ходимларни бошқариш тизимини ишлаб чиқиш якунланди, фақат штат жадвалига ишга қабул қилиш ва мослаштириш бўйича мутахассислар лавозимларини киритиш, шунингдек уларни янги тизим бўйича излаш ва танлашни бошлаш қолди. Бу масалалар ҳозирда ТДАУ кадрлар бўлими томонидан амалга оширилмоқда.

Лойиҳа жамоаси ректор Жамшид Хўжаев бошчилигидаги ТДАУ раҳбариятига, проректорлар, деканлар, кафедра мудирларига миннатдорчилик билдиради ва уларни университет ходимларини муҳим стратегик мақсадларга эришиш йўлида етакловчи ва йўналтирувчи ўзгаришларнинг асосий сабабчилари деб билади. Шунингдек, ТДАУ кадрлар бўлими ходимларининг лойиҳани амалга оширишга қўшган ижобий ҳиссасини ҳам қайд этиб ўтилди.

Лойиҳа маслаҳатчилари томонидан ишлаб чиқилган HR-методикалари амалда қўлланилиши — бу Тошкент давлат аграр университетининг мамлакатдаги энг яхши университетлар қаторига кириш имкониятларини ўсиши деб баҳоланмоқда.

Амалга оширилган ислоҳотлар туфайли Тошкент давлат аграр университети дунёнинг энг нуфузли университетларининг Impact Ranking 2021 рейтингига киритилди. Британиянинг Times Higher Education нашри томонидан ўтказилган тадқиқот натижасида Ўзбекистоннинг 30 га яқин олий ўқув юртлари халқаро рейтинда ўрин олди.

Реклама ҳуқуқлари асосида.