Ўзбекистон мамлакатда Эрон дронлари ишлаб чиқарилиши ҳақидаги баёнотларни қатъиян рад этди

Мудофаа саноати давлат қўмитаси украиналик журналист Дмитрий Гордон ва унинг меҳмони Леонид Невзлин Ўзбекистонда Эрон дронлари йиғилиши ҳақида айтган фикрларини рад этди. Бу каби хабарлар Ўзбекистоннинг бошқа давлатлар билан муносабатларига салбий таъсир қилиши мумкин, деди қўмита.

ТИВ Украина ҳукуматидан ОАВларда Ўзбекистонга нисбатан асоссиз айбловлар тарқатилишига йўл қўймасликни сўради

Ўзбекистон ТИВ мамлакат Эрон билан ҳарбий-техник соҳада ҳамкорлик қилмаслиги ва ҳарбий дронлар ишлаб чиқармаётганини қайд этди. Вазирлик Украина расмийларига мурожаат қилиб, Ўзбекистон тўғрисида ОАВларда асоссиз айбловлар тарқатилишига йўл қўймасликни сўради.

Ikkichi дўкони «хатолар» учун огоҳлантирилди

Яккасарой ҳокимлиги пешлавҳасидаги матн атайлаб хатолар билан ёзилган Ikkichi дўконини «Давлат тили тўғрисида»ги қонунни бузгани учун огоҳлантирди. Бренд асосчиси Паҳлавон Турдиев «Газета.uz»га берган интервьюсида Ikkichi номидан: «Bugn oqutuv4m kankretniy ikki q6ydi dnevnigimga» дея изоҳ берди.

Ўзбекистон фуқаролари техник хатолар туфайли чақирув қоғозларини олмоқда — Москвадаги элчихона

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси 26 нафар ўзбекистонлик чақирув қоғозини олганини тасдиқлади. Дипмиссия ўзбекистонликлар чақирув қоғози олаётган шу ва бошқа ҳолатларни «техник хатолик» деб атади ва ҳужжатлар текширувидан сўнг сафарбарлик учун чақирув бекор қилинаётганини қайд этди.

Самарқандда ИИО ходимлари маҳбусни калтаклагани айтилган хабарлар рад этилди

Вилоят бошқармаси маҳбус қўлга олинган вақтда жароҳати бўлганини маълум қилди. ИИВ матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов Омбудсман ахборот хизматини ҳуқуқий баҳо берилмаган мурожаатни бир томонлама ёритганини таъкидлади.

Наманган вилояти ҳокимлигига тегишли машина 5 ёшли болани уриб кетгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқда Наманган вилояти ҳокимлиги тасарруфидаги Land Cruiser машинаси 5 ёшли болани уриб юборгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳокимлик баёнотига кўра, воқеа 7 октябрда содир бўлган. Шунингдек, ҳозирда пиёданинг аҳволи яхши экани ва ҳолат ИИБ томонидан расмийлаштирилгани қайд этилди.

Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқини «ақлли» қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга чақирди

Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» саммитида давлатларни «яшил» тараққиёт соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришга, «ақлли» қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга чақирди. Президент мамлакатларнинг барқарор тараққиёти йўлида саммит форматидаги очиқ мулоқот тарафдори эканини таъкидлади.

I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшилади

Президент имзолаган янги қонун билан энди I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади. Махсус иш стажи камида 25 йил бўлган тиббий ходимлари белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Йил якуни бўйича инфляция даражаси 12−12,5% атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда

Марказий банк томонидан ўтказилган матбуот анжуманида 2022 йил якунига кўра инфляция даражаси 12−12,5% атрофида бўлиши, 2023 йилда эса 8,5−9,5% гача пасайиши прогноз қилинди. Мос равишда ЯИМ 5,2−5,8%, 2023 йилда 4,5−5% бўлиши кутилмоқда.

«Abu Saxiy Center»даги автотураргоҳда Orlando машинасида ёнғин чиқди

Чилонзор туманидаги «Тошкент савдо маркази»нинг кўп қаватли автотураргоҳида Orlando машинасининг двигателида носозлик сабаб ёнғин келиб чиқди. Туман ФВБ ходимлари келиб, ёнғинни ўчирди. Ҳодисадан бино ва атрофдаги бошқа авто уловлар зарар кўрмади.

Сурхондарёда 11 кг «гашиш»ни Ўзбекистонга олиб киришга уринганлар ушланди

Сурхондарё вилоятида 11 кг «гашиш» гиёҳвандлик моддасини мамлакатга олиб ўтишга уринганликда гумонланган 11 нафар шахс қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Рецептсиз бериладиган дорилар рўйхатини ССВ томонидан тасдиқлаш бекор қилинади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рецептсиз бериладиган дорилар рўйхатини тасдиқлаш ва дори моддаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бекор қилинади. Фармацевтика маҳсулотлари ҳисоби ва назорати ахборот тизими жорий этилади.

Йил охиригача 572 та маҳаллада тиббиёт пункти ташкил этилади

Президент 2 ойда 300 та маҳаллада тиббиёт пункти очиш бўйича топшириқ берди. Мартгача пунктлар оилавий поликлиникалардан 10 км узоқликдаги 272 та маҳаллада ҳам пайдо бўлади. Яна 640 та тез ёрдам машинаси харид қилинади. Қолаверса, шифокорларнинг маошини ошириш бўйича қарор лойиҳаси тайёрланади.

Тошкентдаги атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи 15 та корхона фаолияти тўхтатилди — Экоқўмита

Экология қўмитаси 9 ойда 648 та субъектда, пойтахтнинг ўзида эса 60 та корхонада экологик назорат тадбирлари ўтказди. Натижада атроф-муҳитни ифлослантирган корхоналардан 49,5 млрд (Тошкентда — 15,5 млрд) сўмдан ортиқ компенсация ундирилди. Суд қарори билан 15 та корхона фаолияти тўхтатилди.

МБ асосий ставкани 15% даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдиришга қарор қилди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола:

«Давлат тили: 33 йиллик жавобсиз савол». Фақат 21 октябрдагина эсланадиган муаммолар

Давлат тили ҳақидаги қонун қабул қилинганига 33 йил бўлди. Аввалига қадамлар дадил ташланди, кейинчалик эса қонун қайта-қайта таҳриланадиган, вазифалар ортга суриладиган, сал ўтиб амалга ошмайдиган бўлиб қолди. «Газета.uz» 21 октябрдагина эсланадиган ўзбек тили ҳақида зиёлилар фикрини сўради.