Тошкент вилоятининг Ангрен туманида 8 нафар фуқаро 60 дона ёввойи чумчуқсимонлар оиласига мансуб бўлган саъваларни тўр ёрдамида ноқонуний овлаётганда қўлга тушди. Бу Экология бошқармаси ва ИИБ ходимлари ўтказган тезкор рейд тадбирида аниқланди, дея хабар бермоқда Экоқўмита матбуот хизмати.

Ўрганишлар давомида «Жигаристон» маҳалласи ҳудудида овланган 60 дона саъва қушлари ва ноқонуний ов қуроллари (тўрлар) далолатнома асосида олиб қўйилди. Ҳуқуқбузарлик учун 8 нафар фуқаронинг ҳар бирига маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 90-модда, 1-қисми (Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини бузиш) билан ҳар бирига нисбатан БҲМнинг 10 баробарида (3 млн сўм) жарима қўлланилди.

60 дона саъвани давлат инспекторлари шу кунинг ўзида табиатга қўйиб юборди.