Жамият

Фото: Тўртинчи Samarkand marathon қандай ўтди?
8 ноябр 2022, 15:23

Фото: Тўртинчи Samarkand marathon қандай ўтди?

5−6 ноябрь кунлари тўртинчи Samarkand marathon бўлиб ўтди. Бу сафар «Газета.uz» марафонга тайёргарлик жараёни ва ғолиб бўлганлар ҳақидаги маълумотлар ўрнига, унда иштирок этганларнинг ҳаёт тарзи, умрининг ҳар бир сониясидан қандай роҳатланиб яшаётгани акс этган суратларни тақдим этади.

Ўзбекистонда Yangi Nafas спорт оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади
8 ноябр 2022, 15:00

Ўзбекистонда Yangi Nafas спорт оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади

Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақасида бутун Ўзбекистон бўйлаб 32 мингга яқин иштирокчи қатнашиши кутилмоқда. Тошкентда ушбу тадбирга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Lacetti ва Nexia-2 тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди
8 ноябр 2022, 13:03

Lacetti ва Nexia-2 тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди

Тошкентнинг Муқимий кўчасида Nexia-2 ва Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Тўқнашув оқибатида 1998 йилда туғилган йўловчи вафот этди, 3 киши жароҳатланди.

Қўқонда 14 ёшли ўсмир тенгдошларининг калтаклаши оқибатида вафот этди
8 ноябр 2022, 12:33

Қўқонда 14 ёшли ўсмир тенгдошларининг калтаклаши оқибатида вафот этди

16 октябрь куни Фарғонадаги бозорда ўғрилик қилмоқчи бўлган 14 ёшли ўсмир қўлга олиниб, Қўқон шаҳар ИИБ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди. Эртаси куни у шифохонага олиб кетилаётган вақтида вафот этди. Ўсмирни марказдаги тенгдошлари калтаклагани айтилмоқда.

Давлат хизматчиларига 1,5 млн сўмдан қиммат совға олиш тақиқланиши мумкин
8 ноябр 2022, 11:47

Давлат хизматчиларига 1,5 млн сўмдан қиммат совға олиш тақиқланиши мумкин

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартибини белгиламоқда. Тегишли низом жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Қазиш босқичида кучмас мулкка инвестиция киритиш ўзини қанчалик тез қоплайди
8 ноябр 2022, 11:00

Қазиш босқичида кучмас мулкка инвестиция киритиш ўзини қанчалик тез қоплайди

Компания NovaStroy Livingood mixed-use мажмуаси мисолида қазиш босқичида кўчмас мулкка инвестиция киритиш ҳақида гапириб берди.

Тошкентда Lexus билан тўқнашган Captiva`да ёнғин келиб чиқди
8 ноябр 2022, 10:04

Тошкентда Lexus билан тўқнашган Captiva`да ёнғин келиб чиқди

Юнусобод туманида Lexus ва Captiva тўқнашди. Оқибатда Captiva`да ёнғин содир бўлди. Жароҳатланган ҳайдовчилар ва йўловчилар шифохонага ётқизилди.

Тошкентдаги Ғалаба боғида Ленинград монументи қурилади
8 ноябр 2022, 10:03

Тошкентдаги Ғалаба боғида Ленинград монументи қурилади

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов пойтахтдаги Ғалаба боғида Ленинград монументига тамал тоши қўйди. Улар, шунингдек, мева-сабзавот, тўқимачилик маҳсулотлари етказиб беришни кенгайтириш, миграция бўйича ҳамкорлик масаласини ҳам муҳокама қилди.

«Қатъий тартиблар мамлакати». Миллий кутубхонамиз аслида қандай бўлиши керак?
8 ноябр 2022, 00:01 2

«Қатъий тартиблар мамлакати». Миллий кутубхонамиз аслида қандай бўлиши керак?

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси 24/7 режимда ишлашга ўтиши китобхонларга кутилганидек енгиллик бермайди, чунки «мантиқсиз тартиблар» кўп, деб ёзмоқда Шарофиддин Ҳошимжонов. Унинг фикрича, кутубхона раҳбарияти тақиқлар масалани ҳеч қачон ҳал этолмаслиги, оқилона ечимлар зарурлигини тушуниб етиши керак.

Тошкентда эркак 6 ёшли қизалоққа тегажоғлик қилишда айбланмоқда
7 ноябр 2022, 22:34

Тошкентда эркак 6 ёшли қизалоққа тегажоғлик қилишда айбланмоқда

Тошкентда суд 6 ёшли қизалоққа тегажоғлик қилишда айбланаётган эркакка нисбатан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқмоқда.

Давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгашига оид маълумотлар махсус порталга жойлаштириб борилади
7 ноябр 2022, 18:07

Давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгашига оид маълумотлар махсус порталга жойлаштириб борилади

2023 йил 1 январдан давлат иштирокидаги корхоналар томонидан бошқарув ва назорат органларининг таркиби, бўш ўринларга оид маълумотлар ўзгариш бўлган вақтдан 2 иш кунида мажбурий тартибда cns.davaktiv.uz махсус порталга жойлаштирилади.

Uzbekistan Airways кекса ёшдагилар учун чегирма эълон қилди
7 ноябр 2022, 17:24

Uzbekistan Airways кекса ёшдагилар учун чегирма эълон қилди

Uzbekistan Airways компанияси «Кексалар туризми ойи» муносабат билан кекса ёшдаги йўловчилар учун парвозларда 25% чегирма эълон қилди. Чегирма 60 ёшдан ошган эркаклар ҳамда 55 ёшдан юқори аёллар учун 1 ноябрдан 30 ноябригача амал қилади.

Жиззахда она ва унинг икки ўғли ис газидан заҳарланиб вафот этди
7 ноябр 2022, 17:03

Жиззахда она ва унинг икки ўғли ис газидан заҳарланиб вафот этди

Жиззах вилояти Фориш туманида она ва унинг 5 ҳамда 10 ёшли ўғиллари ис газидан заҳарланиб вафот этди.

Тошкент аэропортидаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бир неча самолётлар муқобил аэродромларга йўналтирилди
7 ноябр 2022, 16:41

Тошкент аэропортидаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бир неча самолётлар муқобил аэродромларга йўналтирилди

Тошкент халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Uzbekistan Airways`нинг Москва ва Жидда парвозлари, шунингдек, Россиянинг Azimut авиакомпаниясига тегишли Минералние Води — Тошкент рейси муқобил аэропортларга йўналтирилди.

«Тинчлик хоҳласангиз, урушга тайёрланинг». Депутат мактабларда ўқув ҳарбий қуроллари етишмаслигини танқид қилди
7 ноябр 2022, 16:32

«Тинчлик хоҳласангиз, урушга тайёрланинг». Депутат мактабларда ўқув ҳарбий қуроллари етишмаслигини танқид қилди

Иқбол Мирзо мактабларнинг атиги 3 фоизида қуроллар борлигини танқид қилиб, ўқувчиларнинг чақирувгача тайёргарлигига эътибор бериш зарурлигини айтди. У «қўлига қурол ушламаган болада қандай қилиб ватанпарварлик пайдо бўлади», дея савол берди. Депутат сафарбарликдан қочган россияликлар ҳақида гапирди.

Президентнинг шу ҳафтадаги иш режаси маълум қилинди
7 ноябр 2022, 15:33

Президентнинг шу ҳафтадаги иш режаси маълум қилинди

Шавкат Мирзиёев бу ҳафта давомида Савдо-саноат палатаси тадбиркорлари билан «очиқ мулоқот» ўтказади. Шунингдек, давлат раҳбари 11 ноябрь куни Самарқандда бўладиган Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммитида иштирок этади.

Сешанба кунидан ҳаво совий бошлайди
7 ноябр 2022, 14:27

Сешанба кунидан ҳаво совий бошлайди

Ўзбекистонда сешанба кунидан ҳаво ҳарорати пасая бошлайди, айрим жойларда ёмғир қорга айланиши кутилмоқда. Чоршанбадан бошлаб тунги вақтларда ҳарорат -2 даражагача тушиб кетади. Ҳафта охирида эса ҳаво илиқ бўлиши ва меъёрга яқинлашиши прогноз қилинмоқда.

Тошкентда тўкилган барглар нега йиғиб олинади ва уларни кейин нима қилишади?
7 ноябр 2022, 13:30 1

Тошкентда тўкилган барглар нега йиғиб олинади ва уларни кейин нима қилишади?

Шаҳарда тўкилган баргларни тозалаш керак эмас деган фикр бор, чунки улар дарахтлар учун табиий ўғит бўлиб хизмат қилади. «Газета.uz» мухбири ободонлаштириш хизмати ходимлари ва мутахассисларидан бунинг тўғри ёки йўқлигини сўраб, Тошкентда нима сабабдан барглар йиғиб олинишини аниқлади.

ДХХ террорист сифатида гумонланган фарғоналик шахсни Ўзбекистонга олиб келди
7 ноябр 2022, 12:16

ДХХ террорист сифатида гумонланган фарғоналик шахсни Ўзбекистонга олиб келди

Террорист сифатида гумонланган фарғоналик эркак Ўзбекистонга олиб келинди. У 2019 йилда Сурияга бориб, «Тавҳид ва жиҳод катибаси» ташкилоти сафига қўшилган ҳамда жанговар ҳаракатларда қатнашган. Ҳозирда унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендияси жорий қилинади
7 ноябр 2022, 12:07

Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендияси жорий қилинади

Жисмоний тарбия ва спорт йўналишларида 2023 йил 1 январдан Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендияси жорий қилинади. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг филиалларида таълим дастурлари халқаро рейтингда юқори бўлган хорижий ОТМ дастурига кўра шакллантирилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг