Ноябрь — «Кексалар туризми ойи» эканлиги муносабат билан Uzbekistan Airways эконом-класс (К-класс ва ундан юқори) тарифларига 25% чегирмаларни тақдим этади, дея хабар бермоқда компания матбуот хизмати.

Қайд этилишича, чегирма 60 ёшдан ошган эркаклар ҳамда 55 ёшдан юқори аёллар учун 1 ноябрдан 30 ноябригача амалга ошириладиган маҳаллий парвозларда амал қилади. Авиачипта харид қилиш жараёнида фуқаролар ёнида паспорт ёки ID-карта бўлиши лозим.

«Чегирма Uzbekistan Airways Sales филиалида ёки авиакомпаниянинг мамлакатдаги агентлари томонидан тақдим этилади», — дейилади хабарда.