Тошкентда Lexus ва Captiva иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар қилмоқда шаҳар ИИББ ЙҲХБ.
7 ноябрь куни соат 22:00 ларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Алишер Навоий — Зарафшон кўчалари кесишган чоррахасида 1969 йилда туғилган В.П. Lexus автоуловни бошқариб кетаётиб, ҳайдовчи 2001 йилда туғилган С.И. га тегишли Captiva автомашинаси билан тўқнашув содир этди.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Lexus ва Captiva автомашинаси ҳайдовчилари ва йўловчилари турли тан жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.