7 ноябрь куни тахминан соат 19:30 ларда Муқимий кўчасида 1999 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги Nexia-2 ва 2004 йилда туғилган Ж.О. бошқарувидаги Lacetti тўқнашди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилди.
ЙТҲ оқибатида Nexia-2 йўловчиси 1998 йилда туғилган Ш. Э. олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этди.
Шунингдек, Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси, Nexia-2 русумли автомашина ҳайдовчиси ва йўловчилари: 1995 йилда туғилган Т.О., 1996 йилда туғилган Б.Қ., 2001 йилда туғилган М.Қ. турли даражадаги тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.