Давлат байроғи қабул қилинган куннинг 31-йиллигини нишонлаш доирасида Ўзбекистондаги кенг кўламли тадбирлардан бирини ўтказишгача бир ҳафта қолди. 13 ноябрь куни Ўзбекистоннинг 15 та шаҳрида «Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда — бирга югурамиз» шиори остида Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақасига старт берилади. Анъанага кўра, спорт тадбири sport.uz телеканалида жонли эфирда, ҳудудлар ва Қорақалпоғистондан уланишлар билан намойиш этилади.

Тадбир бошида Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икромов ҳозирги пайтда бутун Ўзбекистон бўйлаб Давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишланган спорт-ватанпарварлик тадбирларини муносиб даражада ўтказишга пухта тайёргарлик олиб борилаётганини, шунингдек, Ўзбекистон давлат байроғи ҳар бир спортчи учун ғалабалар ва ютуқларининг тимсоли, ғурур ва шон-шараф, миллий бирдамлик рамзи ҳисобланишини алоҳида таъкидлаб ўтди.


Мазкур оммавий югуриш мусобақасида бутун Ўзбекистон бўйлаб 32 мингга яқин иштирокчи қатнашиши кутилмоқда, бу эса 2022 йил ёзда Ёшлар кунига ташкиллаштирилган Yangi Nafas спорт оммавий югуриш мусобақасида иштирок этган югурувчилар сонидан икки баравар кўпроқни ташкил қилади.

Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг кўмагида спорт тадбирида кенг кўламда ёш иштирокчилар қатнашмоқда. Хусусан, Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақасига Ўзбекистоннинг 85 та олий ўқув юртларидан деярли 27 мингта талаба иштирок этиши режалаштирилган.

Матбуот анжумани давомида ҳудудий касаба уюшмаларининг вакиллари томонидан онлайн режимда Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақаси ўтказиладиган иштирокчи-шаҳарларда тайёргарлик жараёни ҳақида маълумот берилди. Оммавий югуриш мусобақаларининг йўналишлари, оммавий югуриш хавфсизлигини таъминлаш, қолаверса имкониятлари чекланган иштирокчиларнинг мусобақадаги иштирокини самарали ташкил этиш борасидаги масалалар келишиб олинди.


Спорт оммавий тадбирларига инклюзив қадриятларнинг жорий этилиши Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақаларининг муҳим қисми бўлиб ҳисобланади. Адлия вазирлигининг кўмагида ҳар бир Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақасига ногиронлиги бўлган югурувчилар жалб қилинади. Ташкилотчилар томонидан «Ғалабага ирода учун» махсус номинацияси таъсис этилди.

Енгил атлетика федерацияси раиси ўринбосари Андрей Абдувалиев томонидан сўнгги йилларда Ўзбекистонда аҳоли орасида енгил атлетиканинг аҳамиятли даражада оммалашиши кузатилаётгани, аввал фуқаролар учун енгил атлетикачиларнинг спорт соҳасидаги ютуқларини шунчаки кузатиб бориш одатий ҳол бўлган бўлса, бугунги кунда ёшлар ва ўрта ёшдаги инсонлар катта хоҳиш билан оммавий спорт тадбирларига қўшилиш истаги ортиб бораётгани таъкидланди.

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган оммавий югуриш мусобақаси учта жойда ташкил этилиб, улар «Янги Ўзбекистон» парки, «Ашхобод» парки ва Humo Arena майдонлари ҳисобланади.


Yangi Nafas спорт оммавий югуриш мусобақаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Тошкент шаҳар ҳокимияти, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон касабалар федерацияси, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, Ўзбекистон Триатлон федерацияси ҳамда югуриш ҳаваскорлари клублари кўмагида Енгил атлетика федерацияси томонидан ташкил этилган.

Facebook: fb.com/YangiNafas2022
Instagram: @yanginafas2022

Реклама ҳуқуқлари асосида.