Ўзгидромет маркази ҳафта давомида — 7 ноябрдан 11 ноябргача бўлган давраги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Душанба куни мамлакат ҳудуди бўйича атмосфера фронти ўтишида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Айрим жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг шимолий ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади, айрим жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +8…+13 даража илиқ, шимолда +5…+7 даража илиқ атрофида бўлади.

Сешанба куни совуқ ҳаво массаси республиканинг барча ҳудудларига аста-секин кириб келади, ҳудуднинг катта қисмида ёмғир ёғади, Бухоро, Навоий вилоятларининг айрим туманларида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Кундузиги ҳарорат +5…+8 даржа илиқни ташкил этади, бу ушбу куннинг ўртача иқлим қийматларидан +8…+10 даражага пастдир.

7−8 ноябрь кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 15−20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, кучли ёмғир ёғиши ҳисобига республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 9−11 ноябрда республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди.

Совуқ ҳаво массалари кириб келиши натижасида 9−11 ноябрда ҳарорат кечалари 0…−2 даражагача пасаяди, кундуз кунлари аста-секин исийди. Ҳафтанинг охирига келиб ҳарорат +10…+14 даража илиқ атрофида ва меъёрга яқин бўлади.