5−6 ноябрь кунлари кўҳна Самарқанд шаҳрида тўртинчи Samarkand marathon бўлиб ўтди. Ўтган йиллардан фарқли ўлароқ бу йил юругиш масофалари қаторидан 42 км тоифаси ҳам ўрин олди ва шу боис марафон номидан half (ярим) сўзи чиқариб ташланди.

Таъкидлаш жоиз, бу йилги марафон бошқаларига қараганда кўп жиҳатлари билан фарқли бўлди. Масалан, кўнгиллилар ёрдамида ҳар бир иштирокчининг натижаси қўлда ёзиб борилмади. Бунинг ўрнига қатнашчи рақами ортига махсус чиплар ўрнатилди ва бу автомат тарзда натижани қайд этиш имконини берди. Қолаверса, хайрия марафонининг ҳамкорлари ҳар йили кўпайиб бормоқда, бу унга қизиқиш ортаётганидан далолат. Ҳаттоки, айрим ҳомийлар иштирокчилар финишга етиб келганида сарфланган энергияни тиклаши учун егуликлар ва сув тарқатмоқда.

Samarkand marathon веб-сайти маълумотларига кўра, қатнашиш мақсадида жами 3248 киши рўйхатдан ўтган. Якшанба куни 2652 киши старт чизиғини босиб ўтди, шундан 2498 киши финишга етиб келди. Уларнинг 63 фоизини эркаклар, қолган 37 фоизини аёллар ташкил қилди.

Бу сафар «Газета.uz» марафон натижаси ва ғолибларини кўрсатишга эмас, балки хайрия марафонининг асосини ташкил этувчи — иштирокчиларнинг ҳаёт тарзини намойиш этишга ҳаракат қилди. Уларнинг кўпчилиги учун югуриш, спорт билан шуғулланиш одатий ҳаёт тарзи демакдир, марафон эса яқинлар билан вақтичоғлиқ учун бир сабаб холос.

Фото

Ҳар галгидек марафонга кўпчилик оиласи, жамоаси ёки дўстлари билан келган.

Улар учун югуриш шунчаки ҳаётнинг ўзиданда устунроқ воқеликдир. Асосий мақсад эса қандайдир медаль ёки эсдалик совғаларни қўлга киритишдан юксакроқ — соғлик демакдир.


Кўпчиликка, жумладан, ёши катталарга ҳам жисмоний ҳолати — ўзининг севимли машғулоти билан шуғулланишга тўсқинлик қилмади.



Одамларнинг кўзларига қараб бир нарсани англаш мумкин, улар ҳаётининг ҳар бир сониясини қай тарзда ўтказишни истаса, худди шундай режалаштираяпти ва умр йўлида ўз изини қолдираяпти.