Жамият

AKFA Medline мутахассислари АҚШ стандартларига мувофиқ шошилинч тиббий ёрдам усулларини ўргатиш ҳуқуқига эга бўлди
9 ноябр 2022, 17:00

AKFA Medline мутахассислари АҚШ стандартларига мувофиқ шошилинч тиббий ёрдам усулларини ўргатиш ҳуқуқига эга бўлди

Клиника AKFA Medline юрак-ўпка реанимацияси соҳасида янги имкониятларни ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш усулларини жорий этмоқда.

Маданият вазирлиги 15,5 млрд сўмга сотиб олинган юк машиналари бўйича изоҳ берди
9 ноябр 2022, 15:42

Маданият вазирлиги 15,5 млрд сўмга сотиб олинган юк машиналари бўйича изоҳ берди

Ўзбекистон Маданият вазирлиги 15,5 млрд сўмга иккита «мобиль саҳна» сотиб олди. Маълум қилинишича, ушбу харид президент қарори талабларини бажариш учун амалга оширилган. «Асосий мақсад — барчага бирдек маданий ҳордиқ чиқариш учун шарт-шароит яратиш», — дейилади вазирлик изоҳида.

Тошкент ва Самарқанддаги архитектура-қурилиш институтлари университетга айлантирилди
9 ноябр 2022, 15:19

Тошкент ва Самарқанддаги архитектура-қурилиш институтлари университетга айлантирилди

Президент қарори билан, Тошкент ва Самарқанддаги архитектура-қурилиш институтлари университетга айлантирилди. ОТМларда дарслар ўзбек, инглиз ва бошқа хорижий тилларда кредит-модуль тизими асосида олиб борилади. Шунингдек, университетлар ҳузурида технопарк ва инкубация маркази ташкил этилади.

Муқаддам судланганлар мактабларда раҳбар бўлиши тақиқланиши мумкин
9 ноябр 2022, 14:40

Муқаддам судланганлар мактабларда раҳбар бўлиши тақиқланиши мумкин

«Таълим тўғрисида»ги қонунга қўшимча киритиш бўйича қонун лойиҳасига кўра, бир қатор тоифадаги шахсларнинг умумий ўрта таълим тизимида раҳбар лавозимига тайинлашни тақиқлаш таклиф этилмоқда. Улар орасида муқаддам судланган ва суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар бор.

«Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони таъсис этилди
9 ноябр 2022, 11:30

«Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони таъсис этилди

Президентнинг «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишонини таъсис этиш борасидаги фармони қабул қилинди. Нишон билан мамлакат фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

Ўзбекистонда 5 йилдан кафолат ва йиллик ставкаси 5% дан бошланадиган имтиёзли кредитлар асосида Chery сотувлари бошланди
9 ноябр 2022, 11:00

Ўзбекистонда 5 йилдан кафолат ва йиллик ставкаси 5% дан бошланадиган имтиёзли кредитлар асосида Chery сотувлари бошланди

Chery Automobile Co. Ltd компанияси бренднинг моделлари, нархлари ва харид шартлари ҳақида маълумот берди.

Жиззахда ҳоким ёрдамчиси пора олишда гумонланиб қўлга олинди
9 ноябр 2022, 10:49

Жиззахда ҳоким ёрдамчиси пора олишда гумонланиб қўлга олинди

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида ҳоким ёрдамчиси 2000 доллар олаётган вақтда қўлга олингани айтилмоқда. У тадбиркорларга қурилмаган 10 та иссиқхона учун 330 млн сўм маблағни жамият ҳисоб-рақамига ўтказишда ёрдам беришини ваъда қилган.

Хатирчида бир нечта савдо дўконлари ёниб кетди
9 ноябр 2022, 10:08

Хатирчида бир нечта савдо дўконлари ёниб кетди

Навоий вилояти Хатирчи туманида бир нечта дўконлар ёниб кетди. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида дўконларнинг 120 кв.м майдони зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ўзбекистон инвестиция учун фуқаролик беришни бошлаши мумкин
9 ноябр 2022, 09:26

Ўзбекистон инвестиция учун фуқаролик беришни бошлаши мумкин

Камида 1 млн доллар инвестиция киритган хорижликларга соддалаштирилган тартибда Ўзбекистон фуқаролигини олишга рухсат берилиши мумкин. Бундай имконият нафақат инвесторлар, балки таниқли олимлар, спортчилар, маданият ва санъат арбобларига ҳам тадбиқ этилади.

Тошкент вилоятида 1 тоннадан ортиқ истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари сотуви олди олинди
8 ноябр 2022, 23:26

Тошкент вилоятида 1 тоннадан ортиқ истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари сотуви олди олинди

Зангиота туманида ўтказилган тезкор рейд давомида фуқарога тегишли қушхонада жами 1,2 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Қрим ва Севастополдаги ўзбекистонлик талабаларга ўқишини ватанга кўчиришга рухсат берилди
8 ноябр 2022, 22:45

Қрим ва Севастополдаги ўзбекистонлик талабаларга ўқишини ватанга кўчиришга рухсат берилди

Президент топшириғига асосан, Қрим ва Севастополда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларга ўқишини Ўзбекистондаги ОТМларга кўчиришга рухсат берилди. Аввалроқ бу бўйича талабалар давлат раҳбарига видеомурожаат йўллаган эди.

Қримдаги ўзбекистонлик талабалар ўқишни ватанга кўчиришда ёрдам сўради
8 ноябр 2022, 17:48

Қримдаги ўзбекистонлик талабалар ўқишни ватанга кўчиришда ёрдам сўради

Қримдаги тиббиёт университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ўқишларини ватандаги ОТМларга ўтказишда ёрдам сўраб президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилди.

Тошкентда икки ўсмир ака-уканинг ота-оналари қидирилмоқда
8 ноябр 2022, 16:51

Тошкентда икки ўсмир ака-уканинг ота-оналари қидирилмоқда

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан Бектемир туманида топилган икки ўсмирнинг ота-онаси ёки яқинлари қидирилмоқда. 13 ва 15 ёшли ўғил бола яқинлари ҳамда яшаш жойи ҳақида маълумот бера олмаган.

«Бу ердаги аёлларнинг борар жойи йўқ». Ўзига ўт қўйган аёллар сабаб шелтер очган Бибисора Орипова билан суҳбат
8 ноябр 2022, 16:27

«Бу ердаги аёлларнинг борар жойи йўқ». Ўзига ўт қўйган аёллар сабаб шелтер очган Бибисора Орипова билан суҳбат

Самарқанддаги «Раҳмдиллик» шелтерида зўравонликка учраган аёллар бир йилгача яшаши мумкин. «Аммо бир йилдан кўп вақт яшайдиганлар ҳам бор. Уларнинг муаммоси жуда чигал. Шу сабабли чиқариб юбора олмайман», — дейди жамият раҳбари Бибисора Орипова.

HRW Ўзбекистонда намойишларни тарқатиш воситаларини қайта кўриб чиқишга чақирди
8 ноябр 2022, 16:22

HRW Ўзбекистонда намойишларни тарқатиш воситаларини қайта кўриб чиқишга чақирди

Human Rights Watch Ўзбекистонни Нукус воқеаларида бўлгани каби ўлим ва оғир жароҳатларнинг олдини олиш мақсадида оломонни назорат қилиш учун шовқин ва тутун чиқарувчи гранаталар қўлланиш тартибини зудлик билан қайта кўриб чиқишга ва уларни ИИО ходимлари жиҳозлари қаторидан четлаштиришга чақирди.

«Финляндия тажрибаси» Ўзбекистоннинг таълим муаммоларини ҳал қила оладими?
8 ноябр 2022, 16:11

«Финляндия тажрибаси» Ўзбекистоннинг таълим муаммоларини ҳал қила оладими?

Ўзбекистонда мактаб таълимининг фин тажрибасини татбиқ этишмоқчи. Колумнист Комил Жалилов «исталган мамлакат тажрибасини кўчириш» тақдирга таъсир қилувчи қарор эканини таъкидлайди. У икки мамлакат тизимларидаги фарқларни таҳлил этиб, бу билан боғлиқ масалаларни очиқ муҳокама қилишга чақиради.

Фото: Тўртинчи Samarkand marathon қандай ўтди?
8 ноябр 2022, 15:23

Фото: Тўртинчи Samarkand marathon қандай ўтди?

5−6 ноябрь кунлари тўртинчи Samarkand marathon бўлиб ўтди. Бу сафар «Газета.uz» марафонга тайёргарлик жараёни ва ғолиб бўлганлар ҳақидаги маълумотлар ўрнига, унда иштирок этганларнинг ҳаёт тарзи, умрининг ҳар бир сониясидан қандай роҳатланиб яшаётгани акс этган суратларни тақдим этади.

Ўзбекистонда Yangi Nafas спорт оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади
8 ноябр 2022, 15:00

Ўзбекистонда Yangi Nafas спорт оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади

Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақасида бутун Ўзбекистон бўйлаб 32 мингга яқин иштирокчи қатнашиши кутилмоқда. Тошкентда ушбу тадбирга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Lacetti ва Nexia-2 тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди
8 ноябр 2022, 13:03

Lacetti ва Nexia-2 тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди

Тошкентнинг Муқимий кўчасида Nexia-2 ва Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Тўқнашув оқибатида 1998 йилда туғилган йўловчи вафот этди, 3 киши жароҳатланди.

Қўқонда 14 ёшли ўсмир тенгдошларининг калтаклаши оқибатида вафот этди
8 ноябр 2022, 12:33

Қўқонда 14 ёшли ўсмир тенгдошларининг калтаклаши оқибатида вафот этди

16 октябрь куни Фарғонадаги бозорда ўғрилик қилмоқчи бўлган 14 ёшли ўсмир қўлга олиниб, Қўқон шаҳар ИИБ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди. Эртаси куни у шифохонага олиб кетилаётган вақтида вафот этди. Ўсмирни марказдаги тенгдошлари калтаклагани айтилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг