8 нобярь куни президентнинг «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисидаги фармони қабул қилинди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Нишон билан мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий салоҳиятини юксалтириш, мудофаа қудратини ошириш, Янги Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, қадр-қиммати улуғланадиган адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш ва бошқаларга муносиб ҳисса қўшиб келаётган барча соҳа вакиллари, меҳнат фахрийлари, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамда бошқа шахслар тақдирланади.

Фото: ЎзА

Шунингдек, мазкур нишон билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент «Имом Бухорий» орденини таъсис этиш тўғрисидаги қонунни имзолаганди. Бундан ташқари, ҳукумат қарори билан «Kinematografiya fidokori» ва «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони ҳам таъсис этилганди.