AKFA Medline тиббиёт маркази Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш борасида ўз ҳиссасини қўшиб, юқори технологик даволаш усулларини жорий этмоқда, ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни яхшиламоқда ва тиббий реабилитация соҳасида янги имкониятларни ривожлантирмоқда.


Тўсатдан юрак тўхташи содир бўлган беморларни касалҳонага қадар реанимацион чоралари сифатини яхшилаш учун клиника мутахассислари Техасда (АҚШ) жойлашган Америка юрак ассоциацияси томонидан қуйидаги йўналишларда ўқитилди ва сертификатни қўлга киритди:

  • BLS (Basic life support) — юрак массажи тиббий техника бўлиб асосий ҳаётни қўллаб-қувватлаш, беморларга биринчи ёрдам кўрсатадиган ҳаракатлар тўпламини англатади;
  • PHTLS (Prehospital Trauma Life Support) — оғир шикастланган беморларга клиникагача ёрдам кўрсатишнинг бутун дунё бўйлаб мажмуаси;
  • ACLS (Advanced cardiac life support) — юрак тўхташига олиб келиши мумкин бўлган ёки сабаб бўлган ҳаёт учун хавфли юрак-қон томир касалликларини шошилинч даволаш бўйича клиник кўрсатмалар;
  • PALS (Pediatric advanced life support) — Америка педиатрия академияси ва Америка шошилинч тиббий ёрдам шифокорлар коллежи томонидан бемор болаларни парвариш қилиш усуллари бўйича ўқитиш учун ташкил этилган дастур.


American Heart Association — кардиология бўйича тиббий тадқиқотларга ҳомийлик қилувчи ва юрак касалликлари туфайли ногиронлик ва ўлимни камайтириш учун тегишли тиббий ёрдам даражасини оширишга ёрдам берадиган АҚШдаги миллий ихтиёрий нотижорат соғлиқни сақлаш ташкилоти.


Айни пайтда AKFA Medline тиббиёт маркази инструкторлари Ўзбекистонда халқаро миқёсда тан олинган шошилинч тиббий ёрдамнинг асосий стандартларига эга: BLS, ACLS, PALS, PHTLS ва тиббиёт ходимлари, ўт ўчирувчилар, қутқарувчилар ва полиция ходимларига юрак-ўпка реанимацияси тамойилларини ўргатиш ҳуқуқига эга.

Бу борада жаҳон стандартларининг жорий этилиши юрак фаолияти тўсатдан тўхтаб қолганда тиббий ёрдам сифатининг ошишига, беморларда асоратларнинг камайишига ва юрак-қон томир касалликларидан ўлим хавфининг камайишига олиб келади.

Ушбу стандартларнинг барчаси нафақат тиббиёт ходимларига, балки қуйидагиларга ҳам керак йордам беради:

  • ўт ўчирувчилар, қутқарувчилар;
  • қўриқчи, милиция ходимлари;
  • истаган хоҳловчи инсон.


Агар сиз юрак-ўпка реанимациясининг асосий стандартлари бўйича ўқимоқчи бўлсангиз, қўшимча маълумотни олиш учун қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин: 1141, (+998) 71−203−30−03.

Facebook: fb.com/akfamedline
Instagram: @akfamedline
Telegram: t.me/akfamedline_uz
Oдноклассники: ok.ru/akfamedline
Youtube: AKFAMedline

На правах рекламы.