2022 йилнинг биринчи ярмида эълон қилинган машҳур Chery кроссоверларининг сотуви бошланди. Chery автомобилларининг расмий дистрибютори — Rudell компанияси — кроссовер автомобилларининг афзалликлари ҳақида гапириб берди.

Кафолат мажбуриятлари

Янги автомобиль харид қилишдаги муҳим қисмлардан бири — кафолатдир. Tiggo 7 Pro ва Tiggo 8 Pro моделларида — бу беш йил ёки 150 минг км масофани босиб ўтишни ташкил қилади, қайси бири олдинроқ бўлишига қараб. Tiggo 8 Pro Max учун эса бу кўрсаткич ундан ҳам катта — етти йил ёки 200 минг км.

Шунингдек, Roodell компанияси Ўзбекистондаги автомобилларга ва мижозларга ҳар томонлама хизматлар кўрсатади. Автомобиль ишлаб чиқарувчининг ўз ускуналаридан фойдаланган ҳолда махсус сервис марказларида техник хизматлари ва диагностика ўтказилади.

Кредит асосида харид қилиш имкони мавжудми

Chery автомобилларининг харид қилиш учун бир нечта кредит турлари мавжуд. Мисол учун, олдиндан тўлов миқдори — автомобиль нархининг 10% дан бошланади, ставка эса ҳамкор банк билан тузилган шартнома шартларидан келиб чиқиб — йиллик 5% дан бошланади.


Ўзбекистонда Chery сотувини ким амалга оширади

Ўзбекистондаги Chery брендининг расмий дистрибютори — Roodell. Компания нафақат автомобилларни, балки унинг эҳтиёт қисмларини ва аксессуарларини ҳам сотади. Шунингдек, кафолатланган ва кафолат давридан сўнгги хизматлар ҳам кўрсатилади.

Chery бренди билан биргаликда Roodell компанияси ўзи учун янги бўлган автомобилларни ишлаб чиқариш сегментига кириб келди.

Chery Tiggo 7 Pro ҳақида

Tiggo 7 Pro модели — динамик ва ифодали таассурот бағишловчи, тўғри танланган мутаносиблик ва ёрқин дизайнга эга. Автомобилнинг олд қисмида кундузги юриш чироқларига ёрқин матрицали LED-чироқлари ўрнатилган, уларнинг тўқ хромланган 3D панжараси эса кўзга ташланади. Автомобилга 18-дюймли ва икки рангли алюминий дисклар зеб бағишлаб туради.

Интерьерда эса барча юқори стандартларга жавоб берадиган премиум сифатидаги материаллар қўлланилган. Автомобилнинг асосий бошқарув элементлари 7-дюймли асбоблар панелида ва 10,25-дюймли аҳборот-рекреатив тизимда жамланган. Иқлим назорати эса учинчи экран орқали бошқарилади.

Tiggo 7 Pro — 108 кВт ва 210 Нм таъминловчи 1,5 литрли турбо қувватли ва 4-цилиндрли бензинли двигатель билан жиҳозланган. Двигатель 9-босқичли CVT25 вариатори билан бирлаштирилган бўлиб, қўшма режимда тахминан 7 литр сарфлайди. Шинингдек, ҳар томонлама HD камералар ва кўр зоналарни назорат қилиш тизимлари ва 1 кв. м ортиқ майдонга эга катта панорама томи.

Chery Tiggo 7 Pro нархи 299 900 000 сўмдан бошланади.

Chery Tiggo 8 Pro ҳақида

Tiggo 8 Pro модели етти ўриндиқли шаклда тақдим этилган. Автомобиль AVL компаниясининг австриялик мутахассислари билан биргаликда яратилган ва ўзига хос ишланмали оптимал 1.6TGDI бензинли-турбо двигателига эга. Бу иккита тақсимловчи вал, 16 клапан, газ тақсимлашнинг фазаларини ўзгартирувчи икки томонлама тизим (DVVT), тўғридан-тўғри қуйиш ва турбинага эга бўлган қаторли тўрт цилиндрли двигатель.

Қурилма бир дақиқада 5500 айланмагача оралиқда 186 от кучига эга максимал қувват ишлаб чиқаради (тахминан 136,5 кВт). Максимал айланма — 275 Нм ташкил этади. Қути — ўша CVT25 вариаторидир.

Мижозга яна бир ёқадиган нарса — бу хусусиятлар ва имкониятларнинг янада кенг кўламлигидир. Ақлли ҳайдаш режимлари, АСС адаптив круиз назорати, BSD кўр зоналарни аниқлаш тизими, калитсиз очиш ва бир тугма ёрдамида ишга тушириш, ҳайдовчининг ҳар томонлама хавфсизлиги учун олтита хавфсизлик ёстиқлари, атрофни кўришни назорат қилиш ва ақлли ҳаво фильтрлаш тизими. Панорамали люк эса янада йирикроқ, унинг майдони — 2 кв. м ташкил этади.

Chery Tiggo 8 Pro нархи 356 900 000 сўмдан бошланади.

Chery Tiggo 8 Pro Max ҳақида

Chery Tiggo 8 Pro Max — бренднинг бозордаги сара моделларидан биридир. Биринчидан, Tiggo 8 Pro Max олтита ҳайдаш режими — шаҳар учун 2WD режимидан фойдаланишни осон алмаштирувчи, Черйънинг сўнгги авлодига тегишли, ақлли электрон тўлиқ узатмани бошқарув тизими билан жиҳозланган.

Иккинчидан, модель капоти остида хитой концернининг энг сара двигатели жойлашган. Черй 2.0TGDI икки литрли двигатели 2021 йилнинг Top Ten Engines Award’дан China Heart мукофотини қўлга киритган. Мотор фойдали иссиқлик ҳаракат коэффитсиенти 41% ташкил этувчи 245 от кучига тенг (ёки 192 кВт) максимал қувватга эга, бу эса дунё бўйлаб энг аъло кўрсаткичлардан биридир. Икки литрли двигателнинг қуввати DCT7 автомат узатма қутиси етти босқичли — преселектив роботлаштирилган трансмиссия билан ажойиб бирлаштирилган.

Учинчидан эса, интерерда иккита 12-дюймли экран устунлик қилади — асбоблар панели ва мультимедиа. Кўриниш ва ажойиб таассуротларни эса — улкан панорамали люк бағишлаб туради

Chery Tiggo 8 Pro нархи 466 900 000 сўмдан бошланади.

Chery Automobile ҳақида қисқача маълумот

Chery Automobile Хитой компанияси 1997 йилда асосланган. 25 йил ичида компания Хитойдаги етакчи автомобиль ишлаб чиқарувчилардан бирига айланган ва жаҳон бозорида обруга эришган.

Муваффақиятнинг моҳиятларидан бири технологиялар ва инновацияларга сарфланган маблағлар бўлди. Компания Хитой, Германия, АҚШ ва Бразилия мамлакатларида илмий-тадқиқот марказларини очди.

Бугунги кунда Chery автомобиллари 80 дан ортиқ мамлакатларда, 1500 та автосалонларда ва йилига 10 млн дан ортиқ сонда сотилмоқда. Сотувдаги энг машҳур моделлар — Arrizo седанлари ва Tiggo кроссоверлари.

Chery автомобиллари ҳақида батафсил маълумотни cheryauto.uz сайтида олишингиз мумкин.

Instagram: @cheryuzbekistan
Telegram: t.me/cheryuzbekistan

Реклама ҳуқуқлари асосида.