Тошкент вилояти ИИББ ва Прокуратураси ходимлари томонидан 1 тонна сифатсиз гўшт маҳсулотлари савдосига чек қўйилди, деб хабар берди ИИББ Ахборот хизмати.

Маълум бўлишича, Зангиота туманида ўтказилган тезкор рейд давомида Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ва Прокуратура департаменти ходимлари 1993 йилда туғилган фуқаро Б.Т. (қассоб)га тегишли туман «Гулбоғ» маҳалласида жойлашган (ноқонуний) «қушхона» холислар иштирокида текширувдан ўтказилган.

Текшириш давомида қушхонада санитария талабларига жавоб бермайдиган ҳолатда сақланаётган, инсон ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлган (текширув хулосаси билан) вазни 1,2 тонна (271 кг) гўшт маҳсулотлари далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб олинди.


Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Б.Т. ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 186-моддаси (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.