Жамият

Бир кунда яна 156 кишида ковид аниқланди
3 декабр 2022, 10:22

Бир кунда яна 156 кишида ковид аниқланди

Жума куни Ўзбекистонда 156 кишининг коронавирусга қарши топширган тести мусбат натижа берди (олдинги кун — 159 киши). Энг кўп бемор пойтахтда аниқланди — 82 нафар. Тошкент вилоятида эса — 15 киши, Самарқандда — 14 киши ковидга чалингани маълум бўди.

Нима тайёрлаймиз: Ширин пироглар
3 декабр 2022, 10:07

Нима тайёрлаймиз: Ширин пироглар

Жемли, апельсинли ўрама пирог, қаҳвали ҳамда мураббо солиб пиширилган хамиртурушли пирог, ёнғоқ-майизли ёки олма-цитрус мевали пирог ва бошқалар — Zira.uz ширин ва ноодатий пироглар рўйхатини тақдим этади.

Нима ўқиймиз? Журналист ва блогер Қобил Хидиров тавсия қилади
3 декабр 2022, 09:40

Нима ўқиймиз? Журналист ва блогер Қобил Хидиров тавсия қилади

«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этиш мақсадида «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Энг сара асарлар, ўқилиши шарт 10 китоб ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсиясини сизга етказамиз.

2 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
2 декабр 2022, 22:00

2 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Нукус воқеаларида айбланаётганларнинг судини кузатаётган Европа Иттифоқи, Самарқандда уйдан топилган ота ва 5 ёшли қизалоқнинг мурдаси, талабаларга поезд чипталари учун 50% чегирма, Ўзбекистонда АЭС лойиҳасини тезлаштиришга чақирган Россия бош вазири ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Тажимуратов ва бошқа судланувчилар бир-бирига қарши саволлар бермоқда — ҳуқуқ фаоли
2 декабр 2022, 21:15

Тажимуратов ва бошқа судланувчилар бир-бирига қарши саволлар бермоқда — ҳуқуқ фаоли

Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ташкилот вакили Гулноз Мамарасулова Нукус воқеалари бўйича суд жараёни ҳақида фикр билдирди. Тажимуратов бошқа судланувчиларнинг айбларини тасдиқлайдиган, уларга қарши ишловчи саволларни бермоқда, унга нисбатан ҳам айни шундай ҳаракат қўлланилмоқда, деди у.

Ўзбекистонда «омикрон»нинг ВА.5 субварианти доминант версияга айланди
2 декабр 2022, 20:19

Ўзбекистонда «омикрон»нинг ВА.5 субварианти доминант версияга айланди

Ўзбекистонда коронавируснинг «омикрон» ВА.5 варианти доминант версияга айланди, дея маълум қилди ССВ. Унинг инкубация даври қисқароқ — 2−3 кун. Аломатлари — томоқ оғриғи, иситма, кучли бош ва мушаклар оғриғи, конъюнктивит, тонзиллит ва отит.

Ўзбекистонда даромадлар тенгсизлиги: ўртача тошкентлик ўртача фарғоналикдан салкам уч карра бойроқ
2 декабр 2022, 19:29

Ўзбекистонда даромадлар тенгсизлиги: ўртача тошкентлик ўртача фарғоналикдан салкам уч карра бойроқ

Фаол ижтимоий сиёсатга қарамай, Ўзбекистонда даромадлар тенгсизлиги сезиларли ўсмоқда. Иқтисодчи Миркомил Холбоев шу мавзудаги мақоласининг биринчи қисмида ҳудудлараро даромадлар тенгсизлигининг сабабларини тушунтиради. Унинг фикрича, бундай кескинлашувга ҳукумат ҳам бевосита ҳисса қўшяпти.

Самарқандда уйдан ота ва 5 ёшли қизалоқнинг мурдаси топилди
2 декабр 2022, 16:53

Самарқандда уйдан ота ва 5 ёшли қизалоқнинг мурдаси топилди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги хонадонларнинг бирида ота ва 5 ёшли қизалоқнинг мурдаси топилди. Дастлабки суд-тиббий экспертизаси уларнинг ўлимига «номаълум этиологикдан заҳарланиш» сабаб бўлганини кўрсатмоқда. Холат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент туманининг Қозоғистон билан чегарадош ҳудудларида айрим объектлар бузилмоқда
2 декабр 2022, 15:46

Тошкент туманининг Қозоғистон билан чегарадош ҳудудларида айрим объектлар бузилмоқда

Тошкент туманининг Қозоғистон билан чегарадош ҳудудларида айрим объектлар бузилмоқда. Уларнинг ўрнига чегарани мустаҳкамлаш мақсадида тўсиқлар, чегара йўллари, кўприклар, муҳандислик иншоотлари ва бошқа объектлар қурилади.

«Барча ҳолатда ҳам ички ишлар ходимларини айбдор, деб бўлмайди» — ИИВ
2 декабр 2022, 14:21

«Барча ҳолатда ҳам ички ишлар ходимларини айбдор, деб бўлмайди» — ИИВ

2022 йилнинг ўн ойида 344 та ҳолатда хизмат вазифасини ўтаётган ИИО ходимларига нисбатан фуқаролар томонидан қаршилик кўрсатилган. 72 нафар фуқаро жавобгарликка тортилган. «Ходимлар ва фуқаролар ўртасидаги ҳолатлар тизим имижига салбий таъсир кўрсатяпти», — деди ИИВ вакили Ҳамза Махсумов.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари совуқ антициклон таъсири сақланиб туради
2 декабр 2022, 12:19

Ўзбекистонда дам олиш кунлари совуқ антициклон таъсири сақланиб туради

Ўзбекистонда дам олиш кунлари совуқ антициклон таъсири сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечалари −2…−7 даража, кундуз кунлари 0…+5 даража атрофида бўлади. Республиканинг барча ҳудудларида кучсиз шамол бўлиши кутилмоқда.

Талабаларга поезд чипталарини сотиб олиш учун 50% чегирма эълон қилинди
2 декабр 2022, 12:09

Талабаларга поезд чипталарини сотиб олиш учун 50% чегирма эълон қилинди

«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси 22 декабрдан 10 январгача давлат ОТМларида ўқийдиган талабалар учун маҳаллий йўналишдаги поездларга 50% чегирма эълон қилди. Уларни темирйўл кассаларидан ёки railway.uz сайтидан харид қилиш мумкин.

Ўзбекистонда ҳайдовчилар наркотестер орқали текширувдан ўтказилиши мумкин
2 декабр 2022, 11:16

Ўзбекистонда ҳайдовчилар наркотестер орқали текширувдан ўтказилиши мумкин

Ҳукуматнинг ЙПХ ходимларининг махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби бўйича қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Ҳужжат билан ҳайдовчиларининг гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар таъсиридан маст ҳолатда эканлигини аниқлашда наркотестер техник воситасидан фойдаланиш йўлга қўйилиши мумкин.

Бухорода давлатга 2,5 млрд сўм зарар етказган майнинг ферма аниқланди
2 декабр 2022, 11:06

Бухорода давлатга 2,5 млрд сўм зарар етказган майнинг ферма аниқланди

ДХХ ва Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан Ромитан туманида 456 дона майнинг қурилмаларини ўрнатган ферма аниқлади. Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида ферма давлатга 2 млрд 530 млн сўм миқдорида зарар етказгани маълум бўлди.

Ўзбекистонга яна 2,3 млн доза Pfizer вакцинаси келтирилди
2 декабр 2022, 09:52

Ўзбекистонга яна 2,3 млн доза Pfizer вакцинаси келтирилди

Ўзбекистон бир ҳафта ичида Pfizer вакцинасининг 3-партиясини қабул қилиб олди. Жума куни 2,3 млн доза вакцина келтирилди. Аввалроқ, мазкур вакцинанинг қарийб 143 минг ҳамда 550 минг дозаси етиб келганди.

Ўзбекистон номоддий маданий меросининг яна иккита элементи ЮНЕСКО рўйхатига киритилди
2 декабр 2022, 09:27

Ўзбекистон номоддий маданий меросининг яна иккита элементи ЮНЕСКО рўйхатига киритилди

Ўзбекистон номоддий маданий меросининг яна иккита элементи — ипакчилик ва Хўжа Насриддин латифалари ЮНЕСКО рўйхатига киритилди. Улар ташкилотга Озарбайжон, Эрон, Туркманистон, Тожикистон, Туркманистон ва Туркия билан ҳамкорликда Ўзбекистон томонидан тақдим этилди.

Тажимуратов Оринбаев ва Камалов судга чақирилишини сўради
2 декабр 2022, 08:20

Тажимуратов Оринбаев ва Камалов судга чақирилишини сўради

Нукус воқеалари бўйича асосий гумондор Даулетмурат Тажимуратов Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг амалдаги ва собиқ раҳбарларини судга чақирилишини сўраб мурожаат қилди. Шунингдек, у қайси академия одамларни отишни ўргатишини сўради.

1 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
1 декабр 2022, 22:00

1 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Нукус воқеалари тафсилотлари: кўрсатув берган Даулетмурат Тажимуратов, фарзандларидан айрилган одамлардан кечирим сўраган Лолагул Каллиханова, 10 ойда ИИВда вафот этган 25 ходим, ўзини осган 12 ёшли қиз, ошаётган ковид статистикаси, декабрь об-ҳавоси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

AKFA Medline тиббиёт маркази 5 йиллигини нишонламоқда
1 декабр 2022, 19:00

AKFA Medline тиббиёт маркази 5 йиллигини нишонламоқда

Қисқа муддат ичида етакчилардан бирига айланган AKFA Medline 5 йил давомида қандай ютуқларга эришганлиги ҳақида сўзлаб берди.

Видео: Нукус воқеалари бўйича Даулетмурат Тажимуратов кўрсатув берди
1 декабр 2022, 17:06

Видео: Нукус воқеалари бўйича Даулетмурат Тажимуратов кўрсатув берди

Нукус воқеалари бўйича суднинг тўртинчи кунида асосий айбланувчи Даулетмурат Тажимуратов кўрсатув берди. «Газета.uz» Youtube`да жонли эфирга намойиш қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг