Европа Иттифоқи Нукус воқеаларида айбланаётганлар устидан суд жараёнини диққат билан кузатиб бораётганини билдирди

«Биз ҳукумат фикрни эркин изҳор қилиш ва йиғилишлар эркинлиги бўйича, шу жумладан, GSP+ доирасидаги ўзининг мажбуриятларини бажаришга чақирамиз», — дейилади Европа Иттифоқи баёнотида.

Тажимуратов Оринбаев ва Камалов судга чақирилишини сўради

Нукус воқеалари бўйича асосий гумондор Даулетмурат Тажимуратов Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг амалдаги ва собиқ раҳбарларини судга чақирилишини сўраб мурожаат қилди. Шунингдек, у қайси академия одамларни отишни ўргатишини сўради.

Тажимуратов ва бошқа судланувчилар бир-бирига қарши саволлар бермоқда — ҳуқуқ фаоли

Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ташкилот вакили Гулноз Мамарасулова Нукус воқеалари бўйича суд жараёни ҳақида фикр билдирди. Тажимуратов бошқа судланувчиларнинг айбларини тасдиқлайдиган, уларга қарши ишловчи саволларни бермоқда, унга нисбатан ҳам айни шундай ҳаракат қўлланилмоқда, деди у.

Газ қуйиш шохобчаларидаги чекловлар метан нархининг ошишига сабаб бўла олмайди — Антимонополия қўмитаси

Монополияга қарши курашиш қўмитаси метан газ нархлари назоратга олинганини маълум қилди. Қўмита нархларини сунъий равишда ошириш ҳолати аниқланган тақдирда мансабдор шахсларга белгиланган тартибда тегишли чора кўрилишини эслатиб ўтди.

«Қандайдир учинчи давлатларнинг кун тартибимизни шакллантиришда таъсири йўқ» — Шерзод Асадов

Франция ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг мустаҳкамланишида Украинадаги воқеаларнинг алоқаси йўқ, деди президент матбуот котиби Шерзод Асадов. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон кун тартибининг шаклланишида қандайдир учинчи давлатлар таъсир кўрсатмайди.

Ўзбекистонда «омикрон»нинг ВА.5 субварианти доминант версияга айланди

Ўзбекистонда коронавируснинг «омикрон» ВА.5 варианти доминант версияга айланди, дея маълум қилди ССВ. Унинг инкубация даври қисқароқ — 2−3 кун. Аломатлари — томоқ оғриғи, иситма, кучли бош ва мушаклар оғриғи, конъюнктивит, тонзиллит ва отит.

Россия бош вазири Ўзбекистонда АЭС лойиҳасини амалга оширишни тезлаштиришга чақирди

Россия бош вазири Михаил Мишустин Самарқандда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашувда атом электр станциясини қуриш лойиҳаси бўйича келишувларни амалга оширишни тезлаштиришга чақирди.

Самарқандда уйдан ота ва 5 ёшли қизалоқнинг мурдаси топилди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги хонадонларнинг бирида ота ва 5 ёшли қизалоқнинг мурдаси топилди. Дастлабки суд-тиббий экспертизаси уларнинг ўлимига «номаълум этиологикдан заҳарланиш» сабаб бўлганини кўрсатмоқда. Холат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Талабаларга поезд чипталарини сотиб олиш учун 50% чегирма эълон қилинди

«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси 22 декабрдан 10 январгача давлат ОТМларида ўқийдиган талабалар учун маҳаллий йўналишдаги поездларга 50% чегирма эълон қилди. Уларни темирйўл кассаларидан ёки railway.uz сайтидан харид қилиш мумкин.

Тошкент дунёнинг энг қиммат шаҳарлари рейтингида 168-ўринни эгаллади

Тошкент бу йил дунёнинг энг қиммат шаҳарлари рейтингида ўтган йилга нисбатан (2021 йилда 171-ўрин эди) ўз ўрнини бироз яхшилаган ҳолда 168-ўринни эгаллади. Бу йил яшаш учун энг қиммат шаҳарлар Сингапур ва Нью-Йорк бўлди.

Тошкент туманининг Қозоғистон билан чегарадош ҳудудларида айрим объектлар бузилмоқда

Тошкент туманининг Қозоғистон билан чегарадош ҳудудларида айрим объектлар бузилмоқда. Уларнинг ўрнига чегарани мустаҳкамлаш мақсадида тўсиқлар, чегара йўллари, кўприклар, муҳандислик иншоотлари ва бошқа объектлар қурилади.

«Барча ҳолатда ҳам ички ишлар ходимларини айбдор, деб бўлмайди» — ИИВ

2022 йилнинг ўн ойида 344 та ҳолатда хизмат вазифасини ўтаётган ИИО ходимларига нисбатан фуқаролар томонидан қаршилик кўрсатилган. 72 нафар фуқаро жавобгарликка тортилган. «Ходимлар ва фуқаролар ўртасидаги ҳолатлар тизим имижига салбий таъсир кўрсатяпти», — деди ИИВ вакили Ҳамза Махсумов.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари совуқ антициклон таъсири сақланиб туради

Ҳаво ҳарорати кечалари −2…−7 даража, кундуз кунлари 0…+5 даража атрофида бўлади. Республиканинг барча ҳудудларида кучсиз шамол бўлиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда ҳайдовчилар наркотестер орқали текширувдан ўтказилиши мумкин

Ҳукуматнинг ЙПХ ходимларининг махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби бўйича қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Ҳужжат билан ҳайдовчиларининг гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар таъсиридан маст ҳолатда эканлигини аниқлашда наркотестер техник воситасидан фойдаланиш йўлга қўйилиши мумкин.

Бухорода давлатга 2,5 млрд сўм зарар етказган майнинг ферма аниқланди

ДХХ ва Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан Ромитан туманида 456 дона майнинг қурилмаларини ўрнатган ферма аниқлади. Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида ферма давлатга 2 млрд 530 млн сўм миқдорида зарар етказгани маълум бўлди.

Бир кунда 159 кишида коронавирус аниқланди

1 декабр куни Ўзбекистонда 159 кишида коронавирус аниқланди (ўтган куни 154 киши касалланганди). Касаллик энг кўп Тошкент шаҳри (64 нафар) ва вилоятида (19 нафар) қайд этилди.

Ўзбекистонга яна 2,3 млн доза Pfizer вакцинаси келтирилди

Ўзбекистон бир ҳафта ичида Pfizer вакцинасининг 3-партиясини қабул қилиб олди. Жума куни 2,3 млн доза вакцина келтирилди. Аввалроқ, мазкур вакцинанинг қарийб 143 минг ҳамда 550 минг дозаси етиб келганди.

Ўзбекистонда Испания элчихонаси очилиши мумкин

Польшанинг Лодз шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Испания Қироллигидаги ҳамкасби билан учрашди. Томонлар иқтисодий алоқалар, туризм, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларида ҳамкорлик бўйича фикр алмашди. Ўзбекистон расмий Мадриднинг Тошкентда элчихона очиш режаларини олқишлади.

Тижорат банкларида доллар курси кўтарилди

Банклар 2 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 175 — 11 285 сўмдан сотиб олмоқда, аҳолига сотиш курси эса 11 285 сўм этиб белгиланди.

Ўзбекистон номоддий маданий меросининг яна иккита элементи ЮНЕСКО рўйхатига киритилди

Ўзбекистон номоддий маданий меросининг яна иккита элементи — ипакчилик ва Хўжа Насриддин латифалари ЮНЕСКО рўйхатига киритилди. Улар ташкилотга Озарбайжон, Эрон, Туркманистон, Тожикистон, Туркманистон ва Туркия билан ҳамкорликда Ўзбекистон томонидан тақдим этилди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола:

Ўзбекистонда даромадлар тенгсизлиги: ўртача тошкентлик ўртача фарғоналикдан салкам уч карра бойроқ

Фаол ижтимоий сиёсатга қарамай, Ўзбекистонда даромадлар тенгсизлиги сезиларли ўсмоқда. Иқтисодчи Миркомил Холбоев шу мавзудаги мақоласининг биринчи қисмида ҳудудлараро даромадлар тенгсизлигининг сабабларини тушунтиради. Унинг фикрича, бундай кескинлашувга ҳукумат ҳам бевосита ҳисса қўшяпти.