Ўзбекистонда 2−3 декабрь — дам олиш кунлари совуқ антицилон таъсири сақланиб туради, дея хабар бермоқда Ўзгидромет маркази.

1 декабрдан Ўзбекистон ҳудудига Ғарбий Қозоғистон орқали Урал ҳудудлари устида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келди. Кейинги кунларда совуқ ҳавонинг кириб келиши республиканинг барча ҳудудларига тарқалади.

Жума куни мамлакат бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Республиканинг энг жанубий қисмининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 0…+5 даража, шимолда −2…−5 даража атрофида бўлади.

Совуқ антициклон таъсири дам олиш кунлари ҳам сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечалари −2…−7 даража, кундуз кунлари 0…+5 даража, шимолда кечалари −10…−13 даража, баъзи жойларда −15…−17 даражагача, кундуз кунлари −2…−7 даража атрофида бўлади.

Республиканинг барча ҳудудларида кучсиз шамол билан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.