«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик компанияси республика олий таълим муассасаларида ўқиётган талабаларга қишки таътил мобайнида маҳаллий йўналишдаги қатновлар учун 50% чегирма эълон қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Чегирмалар 22 декабрдан дан 10 январгача амал қилади. Уларни паспорт ва талабалик гувоҳномасини олиб бориб темир йўл кассаларидан сотиб олиш ёки электрон тарзда railway.uz сайтидан харид қилиш мумкин.

Қўшимча маълумотлар учун:
Алоқа маркази: 1005
Ишонч телефони: +998 71 299 94 50
Телеграм: @chiptarailwayuz

Аввалроқ, Uzbekistan Airways ҳам талабаларга қишки таътил муносабати 22 декабрдан 10 январгача чегирма тақдим этганди. Бунинг учун улардан талабалик гувоҳномаси, ўқиш жойидан маълумотнома ва паспорт ёки ID-карта сўралади.